Ўзбекистонда Хитой вакцинаси синовларида 2-доза билан эмланганлар 1000 нафардан ошди

Oбуна бўлиш
Тадқиқотда иштирок этмоқчи бўлган кўнгиллилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Вазирлик вакцинанинг ушбу синови 14 ой давом этишини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III босқич синовлари доирасида вакцина олган фуқаролар сони 5 февраль ҳолатига кўра 6484 кишига етди. Бу ҳақда Telegram’даги "Vaksinauz" канали хабар берди.
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2021
Ўзбекистонда 4617 киши Хитой вакцинаси билан эмланди
Маълум қилинишича, ZF 2001 вакцинаси синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар 14 008 нафарни ташкил этган бўлиб, улардан 6484 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 1045 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланган.
Вакцина олиш истагида келган ҳар бир фуқаро рўйхатдан ўтказилади, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилади. Кейин эса тартиб қоидага мувофиқ унинг антропометрик белгилари — бўйи ва вазни ўлчанади. Шунингдек, иммунофермент (ИФА) таҳлил тестини олишга кўрсатма берилади. "Ушбу текширувнинг натижаси 20 дақиқа ичида тайёр бўлади. Бу орқали қонда вирусга қарши антитаначалар бор ёки йўқлигига аниқлик киритилади. Бу эса фуқаро олдин коронавирусга чалинмаганлигини билиш учун керакли фактордир", — дейилади хабарда.
Тадқиқотда иштирок этмоқчи бўлган кўнгиллилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Хитой вакцинаси масаласида аҳолини хотиржамликка чақириб, синовда оила аъзолари ҳам қатнашаётгани, Тошкентда давом этаётган коронавирусга қарши вакциналар синовида ҳозирча ножўя таъсир аниқланмаганини маълум қилганди. Шунингдек, вазирлик вакцинанинг ушбу синови 14 ой давом этишини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0