Дунёда коронавирус тарқалиши секинлашмоқда - БССТ

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишКурьер сервиса доставки "Яндекс.Еда"
Курьер сервиса доставки Яндекс.Еда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2021
Oбуна бўлиш
Сал аввал БССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус COVID-19га қарши эмланган инсонлар сони касалланганлардан ортиб кетгани ҳақида маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Дунёда коронавирус тарқалиши темпи секинлашмоқда, бу ҳақда брифинг давомида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Мария ван Керкховен маълум қилди.
Производство компании BIOCAD в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Lancet "Спутник V" учинчи фаза тадқиқотлари натижаларини эълон қилди
"Қатор давлатларда инфекцияни юқтириш жадаллиги пасайганини маълум қилмоқчимиз", - деган у.
БССТ эксперти сўзларига кўра, бу натижага вирус юқиши занжирини узадиган чоралар кўрилгани туфайли эришилган.
Шунингдек, эксперт, коронавирусга қарши курашнинг "ниҳоятда қудратли инструменти" сифатида вакциналаш ишларини эътироф этиб ўтган.
Шу билан бир қаторда, Керкховен COVID-19 аниқланиши ҳолатлари пасаяётган мамлакатларни пандемияга қарши кураш чораларига амал қилишга чақириб қолган.
Вакцинация в ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Ҳар қандай вакцина ҳалолми? Диндорлар нега вакцинага қарши чиқмоқда?
Сал аввал БССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус COVID-19га қарши эмланган инсонлар сони касалланганлардан ортиб кетгани ҳақида маълум қилган эди.
Ўзбекистон ССВ расмий хабарига кўра, 5 февраль ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 045 (+56) нафарни ташкил этмоқда, соғайиш кўрсаткичи 98%да турибди. Инфекцияга чалинганлар республиканинг бешта ҳудудида қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0