Арманистонда Россия билан иттифоқ тузиш тарафдорлари ҳаракати юзага келди

© Sputnik / Алина Старостина / Медиабанкка ўтишВид на город Ереван. Армения
Вид на город Ереван. Армения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2021
Oбуна бўлиш
"Биз арман халқи ва Арцах (Қорабоғ)нинг хавфсиз ҳаёти, суверен давлатчилиги, унинг келажаги ва фаровонлигини азалий дўстимиз ва иттифоқдошимиз - Россия билан янги сиёсий иттифоқ яратиш шароитидагина таъминлаш мумкин деб ҳисоблаймиз", - дейилади ҳаракат баёнотида.
ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. "Кучли Арманистон Россия билан. Янги иттифоқ учун" янги жамоатчилик ҳаракати муассислик йиғилиши шанба куни Ереванда бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.
Село Тагавард в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2021
Арманистон Қорабоғда ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритди
Янги ҳаракат кенгашидан олимлар, маданият арбоблари, сиёсатчилар, сиёсатшунослар, иқтисодчилар, публицистлар, жамоатчилик арбоблари ўрин олишган.
Кенгаш иштирокчилари томонидан ташкилот дастуридан ўрин олган мақсадлар сифатида қуйидагилар кўрсатилган: арман-рус муносабатларини Россия Федерацияси билан иттифоқ давлатини яратишга қадар сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, Россия тинчликпарвар кучлари билан ҳамкорликда Қорабоғнинг хавфсизлигини таъминлаш, Арманистон армияси қудратини тиклаш, уни замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш, Россия кўмагида армияни қуриш, иттифоқ давлати ҳудудида Европа Иттифоқи ва умумий бозор доирасида мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш.
Страны мира. Армения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2020
Арман-озарбайжон чегарасида нега Россия ФХХ чегарачилари пайдо бўлди
"Биз арман халқи ва Арцах (Қорабоғ)нинг хавфсиз ҳаёти, суверен давлатчилиги, унинг келажаги ва фаровонлигини азалий дўстимиз ва иттифоқдошимиз - Россия билан янги сиёсий иттифоқ яратиш шароитидагина таъминлаш мумкин деб ҳисоблаймиз", - дейилади ҳаракат баёнотида.
"Конституциявий ҳуқуқ" партиясининг етакчиси, парламентнинг собиқ депутати Гайк Бабуханян тадбир давомида Арманистон Россия билан юқори даражадаги сифат жиҳатидан янги алоқаларни ўрнатиш орқали ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетиши мумкинлигини айтган.
Унинг сўзларига кўра, РФ билан иттифоқчилик алоқалари нафақат хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан, балки цивилизация тараққиёти, миллий қадриятлар, ўзига хослик ва суверенитетни сақлаш учун ҳам зарурдир.
Колонна российских миротворцев направляется к монастырю Дадиванк в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2020
Арманистон аҳолиси Россияга қандай муносабатда — сўров маълумотлари
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ бош вазири, Қрим парламентининг собиқ раҳбари Анушаван Даниелян "янги Арманистон-Россия иттифоқи мамлакатни янада ривожлантириш, халқимиз хавфсизлиги ва узоқ умрини мустаҳкамлаш кафолатига айланиши мумкин" дея таъкидлади.
Йиғилиш ниҳоясига етгач, иштирокчилар ҳукумат биносига қараб юриш қилдилар.
Сентябр ойи охирида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳоли орасида талофатларга олиб келди. Томонлар сулҳ тузиш учун бир неча бор уринишган, аммо 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлиб чиқди. Москванинг воситачилиги билан Озарбайжон ва Арманистон ўт ўчиришни бутунлай тўхтатишга ва маҳбуслар ва ўликларнинг жасадларини алмаштиришга келишиб олдилар. Шунингдек, Ереван Келбажар, Лачин ва Агдам вилоятларини Бокуга топширди. Бундан ташқари, минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0