https://sputniknews.uz/20210205/Rossiyaliklar-Samarand-zhamoat-transporti-tizimini-ayta-tashkil-etadi-15948055.html
Россияликлар Самарқанд жамоат транспорти тизимини қайта ташкил этади
Россияликлар Самарқанд жамоат транспорти тизимини қайта ташкил этади
Sputnik Ўзбекистон
Ишлаб чиқилаётган режа асосида жамоатчилик фикри ўрганилади ва янги тизим жорий йилнинг 1 сентябригача тайёрланади 05.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-05T20:27+0500
2021-02-05T20:27+0500
2021-02-05T20:27+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармасида шаҳар транспорт тизимини рақамлаштириш бош режасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Россиянинг "SIMETRA" компанияси томонидан Самарқанд шаҳри кўчаларининг янги, рақамлаштирилган концепцияси лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда "Зарафшон" нашри.Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида фаолият олиб борувчи мазкур компания Москва, Челябинск, Олма ота, Кишинёв, Краснодар каби шаҳарларда транспорт соҳасида ишлаб тажриба орттирган.Айни кунларда мазкур компания мутахассислари шаҳар кўчаларидаги ҳолатни ўрганиб, таҳлил қилмоқда. Самарқанд шаҳри ва унинг атрофидаги 40 километр ҳудудда жамоат транспорти ҳаракатини тартибга келтириш бўйича режа устида иш олиб бормоқда."Самарқанд тарихий шаҳар бўлгани учун ҳам тузилаётган лойиҳаларимиз бошқалардан бутунлай фарқ қилади, - дейди "SIMETRA" компаниясининг етакчи мутахассиси Кристиан Бёттгер. – Қадим шаҳарнинг жамоат транспорти тубдан ўзгариши керак. Турли давлатлардан келаётган сайёҳларга замонавий хизмат турлари ташкил этилмоқда. Жумладан, йўловчи ташиш хизмати ҳам шунга мос бўлиши керак. Ишлаб чиқаётган режамиз асосида жамоатчилик фикрини ўрганамиз ва янги тизимни жорий йилнинг 1 сентябригача тайёрлаймиз".Самарқандда ЮНЕСКО назоратидаги маданий-мерос объектлари жуда кўп. Бу эса хорижлик мутахассислар учун янада кўпроқ масъулият юклайди."Самарқанд шаҳрига кунига туманлардан 114 минг йўловчи келади, - дейди Транспорт вазирлиги қошидаги транспорт муаммоларини ўрганиш маркази директори Мурод Обидов. - Шаҳарда ҳаракатланаётган 500 дан ортиқ жамоат транспорти ёрдамида 140 мингдан кўпроқ йўловчига хизмат кўрсатилмоқда. Ишлаб чиқиладиган лойиҳада айнан мана шу омиллар инобатга олинади".Тўпланган маълумотлар асосида бир нечта замонавий лойиҳалар ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйиладиган бўлди.
https://sputniknews.uz/20210202/Samarand-ShT-sammitiga-anday-tayrgarlik-krmoda-15915751.html
https://sputniknews.uz/20210128/Samarand-yangi-aeroporti-1-sentyabrdan-ishga-tushadi-15882075.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Россияликлар Самарқанд жамоат транспорти тизимини қайта ташкил этади
Ишлаб чиқилаётган режа асосида жамоатчилик фикри ўрганилади ва янги тизим жорий йилнинг 1 сентябригача тайёрланади
ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармасида шаҳар транспорт тизимини рақамлаштириш бош режасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Россиянинг "SIMETRA" компанияси томонидан Самарқанд шаҳри кўчаларининг янги, рақамлаштирилган концепцияси лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда
"Зарафшон" нашри.
Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида фаолият олиб борувчи мазкур компания Москва, Челябинск, Олма ота, Кишинёв, Краснодар каби шаҳарларда транспорт соҳасида ишлаб тажриба орттирган.
Айни кунларда мазкур компания мутахассислари шаҳар кўчаларидаги ҳолатни ўрганиб, таҳлил қилмоқда. Самарқанд шаҳри ва унинг атрофидаги 40 километр ҳудудда жамоат транспорти ҳаракатини тартибга келтириш бўйича режа устида иш олиб бормоқда.
"Самарқанд тарихий шаҳар бўлгани учун ҳам тузилаётган лойиҳаларимиз бошқалардан бутунлай фарқ қилади, - дейди "SIMETRA" компаниясининг етакчи мутахассиси Кристиан Бёттгер. – Қадим шаҳарнинг жамоат транспорти тубдан ўзгариши керак. Турли давлатлардан келаётган сайёҳларга замонавий хизмат турлари ташкил этилмоқда. Жумладан, йўловчи ташиш хизмати ҳам шунга мос бўлиши керак. Ишлаб чиқаётган режамиз асосида жамоатчилик фикрини ўрганамиз ва янги тизимни жорий йилнинг 1 сентябригача тайёрлаймиз".
Самарқандда ЮНЕСКО назоратидаги маданий-мерос объектлари жуда кўп. Бу эса хорижлик мутахассислар учун янада кўпроқ масъулият юклайди.
"Самарқанд шаҳрига кунига туманлардан 114 минг йўловчи келади, - дейди Транспорт вазирлиги қошидаги транспорт муаммоларини ўрганиш маркази директори Мурод Обидов. - Шаҳарда ҳаракатланаётган 500 дан ортиқ жамоат транспорти ёрдамида 140 мингдан кўпроқ йўловчига хизмат кўрсатилмоқда. Ишлаб чиқиладиган лойиҳада айнан мана шу омиллар инобатга олинади".
Тўпланган маълумотлар асосида бир нечта замонавий лойиҳалар ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйиладиган бўлди.