https://sputniknews.uz/20210205/Rossiya-uch-nafar-evropalik-diplomatlarni-aktsiyalarda-ishtiroki-uchun-davlatdan-chiarib-yubordi-15947714.html
Россия уч нафар европа дипломатларини акцияларда иштироки учун давлатдан чиқариб юборди
Россия уч нафар европа дипломатларини акцияларда иштироки учун давлатдан чиқариб юборди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ташқи ишлари вазирлиги Ғарб мамлакатларининг Навальний мавзусида қилган баёнотларини "Россияни жиловлаб туришга уриниш, унинг ички ишларига аралашиш"... 05.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-05T19:37+0500
2021-02-05T19:37+0500
2021-02-05T19:39+0500
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/19/15858658_0:268:3073:2006_1920x0_80_0_0_fad7efc95ce59b6d2f7bf0e98d841260.jpg
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия ГФР, Польша ва Швеция дипломатларини ноқонуний (санкцияланмаган) акцияларда иштироки учун чиқариб юборди, деб хабар бермоқда EU Observer ЕИдаги манбасига таянган ҳолда.Келишилмаган митинглар, ҳукуматнинг кўпсонли огоҳлантиришларига қарамай, Россиянинг турли шаҳарларида 23 ва 31 январ кунлари бўлиб ўтди. Одамлар шунингдек 2 феврал куни, Москва Симонов суди мухолифатчи, Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальнийга "Ив Роше" компанияси иши бўйича берилган шартли қамоқ жазосини 3,5 йил реал қамоқ жазосига алмаштириш ҳақида ҳукм чиқарганида ҳам кўчага чиқишди.Шундан сўнг, Ғарбнинг етакчи мамлакатлари, жумладан, АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия ҳам Россия ҳукуматини ФБК асосчисини озод қилишга чақирдилар.Россия Ташқи ишлари вазирлиги Ғарб мамлакатларининг ушбу мавзуда қилган баёнотларини "Россияни жиловлаб туришга уриниш, унинг ички ишларига аралашиш" мақсадида уюштирилган мувофиқлаштирилган ахборот кампанияси деб атади.Идора расмий вакили Мария Захарованинг қайд этишича, Москва Вашингтоннинг Россиядаги протестларга ва Навальний билан боғлиқ воқеага нисбатан реакцияси борасида у билан "жиддий гаплашиб олиш" ниятида.Коррупцияга қарши кураш фонди Россия Адлия вазирлиги томонидан чет эл агенти функцияларини бажарувчи Нотижорат ташкилот реестрига киритилган.
https://sputniknews.uz/20210203/Aron-uzun-tashlab-yligan-edi-Moskva-sudi-Navalniyga-35-yil-amo-zhazosi-berdi-15922711.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/19/15858658_0:118:3073:2048_1920x0_80_0_0_46884a9c6ec991e9bd131a9267d03848.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат
Россия уч нафар европа дипломатларини акцияларда иштироки учун давлатдан чиқариб юборди
19:37 05.02.2021 (янгиланди: 19:39 05.02.2021) Россия Ташқи ишлари вазирлиги Ғарб мамлакатларининг Навальний мавзусида қилган баёнотларини "Россияни жиловлаб туришга уриниш, унинг ички ишларига аралашиш" мақсадида уюштирилган мувофиқлаштирилган ахборот кампанияси деб атамоқда
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия ГФР, Польша ва Швеция дипломатларини ноқонуний (санкцияланмаган) акцияларда иштироки учун чиқариб юборди, деб хабар бермоқда EU Observer ЕИдаги манбасига таянган ҳолда.
Келишилмаган митинглар, ҳукуматнинг кўпсонли огоҳлантиришларига қарамай, Россиянинг турли шаҳарларида 23 ва 31 январ кунлари бўлиб ўтди. Одамлар шунингдек 2 феврал куни, Москва Симонов суди мухолифатчи, Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальнийга "Ив Роше" компанияси иши бўйича берилган шартли қамоқ жазосини 3,5 йил реал қамоқ жазосига алмаштириш ҳақида ҳукм чиқарганида ҳам кўчага чиқишди.
Шундан сўнг, Ғарбнинг етакчи мамлакатлари, жумладан, АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия ҳам Россия ҳукуматини ФБК асосчисини озод қилишга чақирдилар.
Россия Ташқи ишлари вазирлиги Ғарб мамлакатларининг ушбу мавзуда қилган баёнотларини "Россияни жиловлаб туришга уриниш, унинг ички ишларига аралашиш" мақсадида уюштирилган мувофиқлаштирилган ахборот кампанияси деб атади.
Идора расмий вакили Мария Захарованинг қайд этишича, Москва Вашингтоннинг Россиядаги протестларга ва Навальний билан боғлиқ воқеага нисбатан реакцияси борасида у билан "жиддий гаплашиб олиш" ниятида.
Коррупцияга қарши кураш фонди Россия Адлия вазирлиги томонидан чет эл агенти функцияларини бажарувчи Нотижорат ташкилот реестрига киритилган.