Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистонда илк бор истеъмол саватининг қиймати ҳисоблаб чиқди.
Истеъмол савати таркибига озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари ноозиқ-овқат кундалик уй-рўзғор буюмлари, косметика ва дорилар, коммунал хизмат тўловлари ва транспорт харажатлари ҳам киритилган.
Меҳнатга лаёқатли фуқаро учун ҳисоблаб чиқилган истеъмол саватининг қиймати ўртача - 2 157 000 сўмни ташкил қилди. Унинг таркибига озиқ-овқатлар (1,27 млн), шахсий гигиена ва хўжалик моллари (76 минг сўм) ҳамда Хизматлар ва коммунал тўловлар (782 минг) киритлган.
Батафсил инфографикамизда танишинг.