Жиззахда мактаб ўқувчиси ҳомиладор эканлиги аниқланди

CC0 / Unsplash / freestocks.org / Беременная женщина
Беременная женщина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Oбуна бўлиш
Бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аъломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят ишини қўзғатиш рад этилган. Бундан ташқари, тарафлар ўзаро турмуш қуриш истагини билдирганликлари сабабли уларнинг никоҳ ёшини қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги 14-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан бири А.Алиевада (исм-шарифлари ўзгартирилган) ҳомиладорлик аломатлари аниқланди. Бу ҳақда вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳолат бўйича ўша вақтнинг ўзида туман ИИБга хабар берилган ва ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган.
“Натижасига кўра бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аъломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, туман прокуратураси ўқувчининг ҳомиладорлиги юзасидан “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонуни ижроси бўйича текшириш ўтказган.
Подростки в машине детского приемника-распределителя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Вояга етмаган шахсларни яхшироқ ҳимоя қилиш учун Жиноят кодекси ўзгартирилмоқда
Натижада туман Халқ таълими бўлимига киритилган тақдимномага асосан 14-умумтаълим мактабининг 4 нафар мансабдор шахсларига интизомий жазо қўлланилган.
Шу билан бирга, вояга етмаган Алиева ва Одиловларнинг оналари ўз фарзандларига таълим-тарбия бермаганликлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар ҳомиладорлик ҳолатлари кўпайди
“Шунингдек, тарафлар ўзаро турмуш қуриш истагини билдирганликлари сабабли Оила кодекси талабларига асосан уларнинг никоҳ ёшини қисқартириш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган”, - дейилади идора хабарида.
Ҳозирда видеомурожаатда қайд этилган фуқаро З.Д.га ХТБ мудири маблағ таклиф қилганлиги ҳолати юзасидан Дўстлик туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0