https://sputniknews.uz/20210204/Mirziyoyev-har-bir-yosh-haqida-ota-onasi-qanday-qayursa-men-ham-shunday-qayguraman-15933813.html
Мирзиёев: ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман
Мирзиёев: ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман
Sputnik Ўзбекистон
Президентнинг Фарғонадаги биринчи манзили Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперацияси бўлди. 04.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-04T16:18+0500
2021-02-04T16:18+0500
2021-02-04T16:18+0500
жамият
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
фарғона вилояти
ёшлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/04/15933630_0:70:1281:793_1920x0_80_0_0_456e38382e17b6faeceddb059cfe41ec.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.Президент келган кооперациянинг 6 гектарлик токзори ўрнида илгари пахтадан 20, ғалладан 25 центнер ҳосил олинар эди. Ўтган йили бу ерда боғ яратилиб, “ҳусайни”, “келин бармоқ”, “ризамат” навли узум кўчатлари экилган. Қатор ораларида помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган.Бу майдон 51 нафар ёшга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига ажратиб берилган. Улар плёнка остига сабзавотлар экиб, тўрт мартагача ҳосил олиши мумкинлигини айтишди.Президент ёшларга ўқиб-ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.“Ҳаёт - кураш, рақобат. Бу курашда ким кучли бўлади? Ақлли, билимли, меҳнат қилган. Бугун ёшлар давлатимизнинг эътиборини ҳис этиши, кўп ўқиб, кун сайин билимини ошириб, ривожланишда давом этиши керак”, - деди давлат раҳбари.Ерларни ажратиб бериш орқали Фарғона вилоятида 200 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.“Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясининг умумий ер майдони қарийб 130 гектар. Шундан 40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган. 2 минг тонна сиғимли музлаткичли омбор, юк машиналари бор. Етиштирилган маҳсулотларнинг катта қисмини экспорт қилиш режалаштирилган.Шу ерда Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди.
ўзбекистон
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/04/15933630_0:29:1281:834_1920x0_80_0_0_ec3398dca26e9822d4407a0f4b98eaf9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, фарғона вилояти, ёшлар
жамият, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, фарғона вилояти, ёшлар
Мирзиёев: ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман
Президентнинг Фарғонадаги биринчи манзили Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперацияси бўлди.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Президент келган кооперациянинг 6 гектарлик токзори ўрнида илгари пахтадан 20, ғалладан 25 центнер ҳосил олинар эди. Ўтган йили бу ерда боғ яратилиб, “ҳусайни”, “келин бармоқ”, “ризамат” навли узум кўчатлари экилган. Қатор ораларида помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган.
Бу майдон 51 нафар ёшга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига ажратиб берилган. Улар плёнка остига сабзавотлар экиб, тўрт мартагача ҳосил олиши мумкинлигини айтишди.
“Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман. Ёшларни тезроқ иш билан таъминлаш учун катта имкониятларимиздан бири ҳозирча шу. Ҳаётда ўрнини топган инсонда ўзига ишонч, интилиш пайдо бўлади. Бугун ёшларга даромад манбаи яратиб, иш ўргатиб, тетапоя қилсак, 2-3 йилдан кейин ҳеч кимга қарам бўлмайди, банкда ҳисоб-рақами бўлади, уй олади, яхши яшайди, болаларини яхши тарбиялайди”, - деди Шавкат Мирзиёев улар билан суҳбатда.
Президент ёшларга ўқиб-ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.
“Ҳаёт - кураш, рақобат. Бу курашда ким кучли бўлади? Ақлли, билимли, меҳнат қилган. Бугун ёшлар давлатимизнинг эътиборини ҳис этиши, кўп ўқиб, кун сайин билимини ошириб, ривожланишда давом этиши керак”, - деди давлат раҳбари.
Ерларни ажратиб бериш орқали Фарғона вилоятида 200 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясининг умумий ер майдони қарийб 130 гектар. Шундан 40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган. 2 минг тонна сиғимли музлаткичли омбор, юк машиналари бор. Етиштирилган маҳсулотларнинг катта қисмини экспорт қилиш режалаштирилган.
Шу ерда Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди.