https://sputniknews.uz/20210203/zbekistonda-ilk-bor-istemol-savatiisoblab-chiildi-15924904.html
Ўзбекистонда илк бор истеъмол саватининг қиймати ҳисоблаб чиқилди
Ўзбекистонда илк бор истеъмол саватининг қиймати ҳисоблаб чиқилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор ҳисоблаб чиқилган истеъмол саватининг қиймати - 2 миллиондан ошиб кетди. Унинг катта қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилмоқда. 03.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-03T13:27+0500
2021-02-03T13:27+0500
2021-02-03T14:16+0500
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/643/01/6430173_0:153:3097:1895_1920x0_80_0_0_d6e28bc244052f6b4b1ba5a1292fe6e5.jpg
ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Ўзбекистонда илк бор истеъмол савати миқдори ҳисоблаб чиқилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Sputnik мухбирига.Хабарда айтилишига кўра, жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда 2020 йил декабр ойида истеъмол саватини ҳисоб-китоб қилиш ишлари олиб борилган.Унинг таркибига озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари ноозиқ-овқат кундалик уй-рўзғор буюмлари, косметика ва дорилар, коммунал хизмат тўловлари ва транспорт харажатлари ҳам киритилган.Натижада Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли бўлган бир киши учун бир ойлик истеъмол савати қиймати ўртача - 2 157 000 сўмни ташкил этган.Унга қуйидагилар киритилган: 1. Озиқ овқатлар - 1,27 млн. сўм
гўшт 8 кило (550 минг)
мева-сабзавотлар (338 минг)
балиқ (113 минг)
нон ва дуккакли маҳсулотлар (140 минг)
2. Шахсий гигиена ва хўжалик моллари - 76 минг сўм
совун, шампун, тиш пастаси
кир ювиш кукуни, туалет қоғози
3. Хизматлар ва коммунал тўловлар - 782 минг сўм.
Тиббий хизматлар ва сартарош (108 минг)
Қўшимча машғулотлар (300 минг)
Интернет, тв, мобил алоқа (140 минг)
Транспорт (84 минг)
Коммунал тўловлар (150 минг)
Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, одатда истеъмол савати аҳолининг 3та ижтимоий-демографик гуруҳи - меҳнатга лаёқатлилар, нафақахўрлар ва болалар учун алоҳида ҳисоблаб чиқилиши керак. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳозирча фақат бир гуруҳ учун истеъмол савати миқдорини ҳисоблаб чиқишган улгурган.
https://sputniknews.uz/20201119/zbekistonda-istemol-savatining-loyiasi-ishlab-chiilmoda-15440644.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/643/01/6430173_183:0:2914:2048_1920x0_80_0_0_0aa15cde9c8a016a54dba5597521c1c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод
Ўзбекистонда илк бор истеъмол саватининг қиймати ҳисоблаб чиқилди
13:27 03.02.2021 (янгиланди: 14:16 03.02.2021) Ўзбекистонда илк бор ҳисоблаб чиқилган истеъмол саватининг қиймати - 2 миллиондан ошиб кетди. Унинг катта қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Ўзбекистонда илк бор истеъмол савати миқдори ҳисоблаб чиқилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Sputnik мухбирига.
Хабарда айтилишига кўра, жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда 2020 йил декабр ойида истеъмол саватини ҳисоб-китоб қилиш ишлари олиб борилган.
Унинг таркибига озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари ноозиқ-овқат кундалик уй-рўзғор буюмлари, косметика ва дорилар, коммунал хизмат тўловлари ва транспорт харажатлари ҳам киритилган.
Натижада Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли бўлган бир киши учун бир ойлик истеъмол савати қиймати ўртача - 2 157 000 сўмни ташкил этган.
Унга қуйидагилар киритилган:
1. Озиқ овқатлар - 1,27 млн. сўм
- гўшт 8 кило (550 минг)
- мева-сабзавотлар (338 минг)
- балиқ (113 минг)
- нон ва дуккакли маҳсулотлар (140 минг)
2. Шахсий гигиена ва хўжалик моллари - 76 минг сўм
- совун, шампун, тиш пастаси
- кир ювиш кукуни, туалет қоғози
3. Хизматлар ва коммунал тўловлар - 782 минг сўм.
- Тиббий хизматлар ва сартарош (108 минг)
- Қўшимча машғулотлар (300 минг)
- Интернет, тв, мобил алоқа (140 минг)
- Транспорт (84 минг)
- Коммунал тўловлар (150 минг)
Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, одатда истеъмол савати аҳолининг 3та ижтимоий-демографик гуруҳи - меҳнатга лаёқатлилар, нафақахўрлар ва болалар учун алоҳида ҳисоблаб чиқилиши керак. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳозирча фақат бир гуруҳ учун истеъмол савати миқдорини ҳисоблаб чиқишган улгурган.