https://sputniknews.uz/20210203/Rossiyada-suvochi-va-isht-teruvchi-ustalar-etishmayapti-15928197.html
Россияда сувоқчи ва ғишт терувчи усталар етишмаяпти
Россияда сувоқчи ва ғишт терувчи усталар етишмаяпти
Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар мамлакатдан кетгани туфайли Россия қурилиш компанияларида "сувоқчи" ва "ғишт терувчи усталар" етишмаслиги юзага келди. 03.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-03T18:17+0500
2021-02-03T18:17+0500
2021-04-08T14:21+0500
миграция
россия
мигрантлар
иш
қурилиш
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/733/01/7330140_0:155:3072:1892_1920x0_80_0_0_f40bd8e71d15e63b0873d5e55827e045.jpg
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия қурилиш компанияларининг деярли учдан бир қисми пандемия сабабли чет эллик ишчилар сезиларли даражада мамлакатдан кетганлигини қайд этди. Бу ҳақда Миллий қурувчилар уюшмаси (НОСТРОЙ) президенти Антон Глушков маълум қилди.Мамлакатдан мигрантлар кетгани туфайли энг кўп - ёрдамчи ишчилар, сувоқчилар, ғишт терувчи усталар ва бетончилар етишмаяпти. Ойнасолувчилар ва оҳактош усталарига бўлган етишмовчилик нисбатан камроқ.Ассоциация раҳбари таъкидлашича, компанияларнинг ярмидан кўпи ишчиларни жалб қилишда қийинчиликларга дуч келмаяпти. Кўпгина компаниялар россияликлар ва МДҲ давлатлари фуқаролари нисбати ўзгаргани сезилмади.Россия президенти Владимир Путин меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилиш тартибини 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича топшириқ берганди.Қурилиш вазирлиги раҳбари Ирек Файзуллин мигрантларни Россияга олиб келиш механизми йўлга қўйилганини маълум қилди. Россия қурилиш компаниялари Туркия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан мигрантларни олиб келиш учун аризаларни онлайн шаклда юборади.Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хорижий компаниялар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик асосида бугунги кунда россиялик иш берувчилар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида РФга қурилиш соҳасига ишга жалб қилиш бўйича танлов ўтказишмоқда.Ўтган ҳафтада Самарқанд шаҳридаги Автомобилсозлик коллежида россиялик иш берувчилар иштирокида танлов ўтказилди. Суҳбат вақтида бўлажак ходимларнинг иш тажрибаси, кўникмалари, қурилиш соҳасидаги мутахассисликлари, рус тилини билиш даражасига эътибор қаратилди. Қурилиш компаниялари Ўзбекистондан 4000 кишини ишга ёллашни режалаштирган. Улар монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210126/Migrantlar-achon-COVID-19ga-arshi-emlanadi-15870453.html
https://sputniknews.uz/20210126/Migrantlarning-tibbiy-malumotlari-makhsus-reestrga-kiritiladi-Rospotrebnadzor-15868419.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/733/01/7330140_0:58:3072:1989_1920x0_80_0_0_b6d7a2216cc68dbafea2496c2dbd3382.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, россия, мигрантлар, иш, қурилиш, ўзбекистон
миграция, россия, мигрантлар, иш, қурилиш, ўзбекистон
Россияда сувоқчи ва ғишт терувчи усталар етишмаяпти
18:17 03.02.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) Мигрантлар мамлакатдан кетгани туфайли Россия қурилиш компанияларида "сувоқчи" ва "ғишт терувчи усталар" етишмаслиги юзага келди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия қурилиш компанияларининг деярли учдан бир қисми пандемия сабабли чет эллик ишчилар сезиларли даражада мамлакатдан кетганлигини қайд этди. Бу ҳақда Миллий қурувчилар уюшмаси (НОСТРОЙ) президенти Антон Глушков маълум қилди.
Мамлакатдан мигрантлар кетгани туфайли энг кўп - ёрдамчи ишчилар, сувоқчилар, ғишт терувчи усталар ва бетончилар етишмаяпти. Ойнасолувчилар ва оҳактош усталарига бўлган етишмовчилик нисбатан камроқ.
Ассоциация раҳбари таъкидлашича, компанияларнинг ярмидан кўпи ишчиларни жалб қилишда қийинчиликларга дуч келмаяпти. Кўпгина компаниялар россияликлар ва МДҲ давлатлари фуқаролари нисбати ўзгаргани сезилмади.
"Шу билан бирга, компанияларнинг 34,8 фоизида иш ҳақи фонди сезиларли даражада ошди, компанияларнинг ярми иш ҳақини аввалги даражала ушлаб турмоқда", - деди Глушков.
Россия президенти Владимир Путин меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилиш тартибини 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича топшириқ берганди.
Қурилиш вазирлиги раҳбари Ирек Файзуллин мигрантларни Россияга олиб келиш механизми йўлга қўйилганини маълум қилди. Россия қурилиш компаниялари Туркия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан мигрантларни олиб келиш учун аризаларни онлайн шаклда юборади.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хорижий компаниялар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик асосида бугунги кунда россиялик иш берувчилар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида РФга қурилиш соҳасига ишга жалб қилиш бўйича танлов ўтказишмоқда.
Ўтган ҳафтада Самарқанд шаҳридаги Автомобилсозлик коллежида россиялик иш берувчилар иштирокида танлов ўтказилди. Суҳбат вақтида бўлажак ходимларнинг иш тажрибаси, кўникмалари, қурилиш соҳасидаги мутахассисликлари, рус тилини билиш даражасига эътибор қаратилди. Қурилиш компаниялари Ўзбекистондан 4000 кишини ишга ёллашни режалаштирган. Улар монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.