https://sputniknews.uz/20210202/Doimiy-propiska-olishi-mumkin-blgan-shakhslar-rykhati-kengaytirildi-15918674.html
Доимий прописка олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилди
Доимий прописка олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Энди Ўзбекистонга 3 млн доллар инвестиция киритган ва "Фахрий фуқаро” мақоми берилган чет эл фуқаролари ушбу ҳуқуққа эга бўлди. 02.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-02T15:35+0500
2021-02-02T15:35+0500
2021-04-08T14:21+0500
жамият
прописка
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/21/40/214074_0:0:2829:1591_1920x0_80_0_0_a40bea5ee93a0590758e810c277b47d2.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда “Норма” хабар қилмоқда.Ўзбекистонда "прописка"ни энди онлайн расмийлаштириш мумкинУнга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатига қуйидагилар киритилди:
хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари);
Ўзбекистон ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс – хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси) ҳамда уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари);
“Фахрий фуқаро” мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш киритилиши хабар қилинган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/21/40/214074_53:0:2266:1660_1920x0_80_0_0_3e3989135036ea7801178c83491d2e50.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, прописка, ўзбекистон
жамият, прописка, ўзбекистон
Доимий прописка олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилди
15:35 02.02.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) Энди Ўзбекистонга 3 млн доллар инвестиция киритган ва "Фахрий фуқаро” мақоми берилган чет эл фуқаролари ушбу ҳуқуққа эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда “Норма”
хабар қилмоқда.
Унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатига қуйидагилар киритилди:
- хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари);
- Ўзбекистон ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс – хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси) ҳамда уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари);
- “Фахрий фуқаро” мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш киритилиши
хабар қилинган эди.