Тендерларда иштирок этиши таъқиқланган маҳсулотлар рўйхати пайдо бўлди

© Foto : pixabayШоколадная плитка
Шоколадная плитка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда давлат харидларида иштирок этиши таъқиқланган хорижий маҳсулот ва хизматлар рўйхати пайдо бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, бир қатор хорижий товарлар ва хорижий шахслар томонидан кўрсатиладиган хизматларга, давлат харидларида иштирок этишни таъқиқлади.
Рўйхатга хусусан қуйидаги тур маҳсулотлар киритилган:
  • Озиқ-овқат маҳсулотлари (шоколад, печенье, вафли, кунгабоқар мойи, сут ва сут маҳсулотлари, гўшт ва балиқ)
  • Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотлари)
  • Маиший техника (кондиционерлар, совутгичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар ва мониторлар)
  • Транспорт воситалари  (енгил автомобиллар, тракторларва юк автомобиллари)
Батафсил рўйхат билан қуйида танишиш мумкин.
Ушбу рўйхатга хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаётган жами 529та товар ва хизматлар киритилган. Давлат ташкилотлари ва низом капиталида 50%дан ортиқ бўлган давлат-хусусий корхонлар ушбу товар ва хизматлар ўрнига маҳаллий ишлаб чиқарувчи маҳсулотини харид қилишлари керак бўлади.
Маҳаллий маҳсулот харид қилганда муассасаларга импорт қилинаётган маҳсулот нархидан 15% миқдорида преференция берилади.
Шунингдек, 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб давлат харидлари амалга оширганда маълумотлар Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг махсус реестрига киритилади.
Ундан ташқари 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат харидлари ягона портали ишга тушиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0