Атамбаев собиқ ёрдамчиси бош вазир лавозимига тавсия қилинди

© Пресс-служба президента КР / Султан ДосалиевУлукбек Марипов
Улукбек Марипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Oбуна бўлиш
Қирғизистон парламентининг кўпчилик депутатлар коалицияси Қирғизистон Республикаси бош вазири лавозимига Улукбек Мариповнинг номзодини маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Қирғизистон парламентининг кўпчилик депутатлар коалицияси Қирғизистон Республикаси бош вазири лавозимига Улукбек Мариповнинг номзодини маъқуллади.
Пресс-конференция С. Жапарова по итогам выборов в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2021
“Қамоқдан президентликка”: Садир Жапаровга ўхшаган етакчилар кўп бўлганми?
Номзод “Республика-Ата-Журт” фракцияси томонидан тавсия қилинди, коалиция бу қарорни қўллаб-қувватлади. Энди номзодни тегишли қўмиталар ва бутун парламент томонидан кўриб чиқилиши керак. Агар номзод депутатлик корпуси томонидан маъқулланса, президент уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолайди.
Марипов ҳукумат тузилиши ва таркибини ўзгартириш нияти борлигини маълум қилди. Ҳозирги вазирлар маҳкамаси 22 киши ўрнига 16 аъзо бўлиши, бош вазир ўринбосарлари ҳам камроқ бўлиши мумкин ва ҳукумат бўйсунадиган муассасаларда ислоҳотлар амалга оширилади. Номзод чоршанба куни парламент йиғилишида бўлажак вазирлар рўйхатини тақдим этишини айтди.
Улукбек Марипов 41 ёшда, 2016 йилдан бери Ҳисоб палатаси раиси, қарийб 20 йилдан буён давлат хизматида - Жўқорғи Кенгаши, Молия вазирлиги, ФВВ, президент девонида ишлаган. 2011-2015 йилларда Алмазбек Атамбаевнинг ёрдамчиси бўлган.
Сайланган президент Садир Жапаров 20 январь куни бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди. Шу тариқа ҳукумат автоматик равишда истеъфога чиқди, Вазирлар Маҳкамасининг барча аъзолари "вазифасини бажарувчи" қўшимча билан ишлашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0