Тошкентда Ислом Каримов хотирасига бағишланган кеча бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Хотира кечаси бўлиб ўтди.
Ислом Каримов номидаги Ёдгорлик мажмуаси ва  Ислом Каримов республика хайрия жамоат фонди Хотира кечасининг ташкилотчиларидир.
Ўзбекистонда Ислом Абдуғаниевичнинг хотираси чуқур эҳтиром билан ёд олинди. Унинг номи мамлакатимизнинг қатор кўчаларига, Тошкент давлат техника университетига, Тошкент халқаро аэропортига, Асака автомобиль заводига ва Фарғона санъат саройига берилган. Энг асосийси, унинг хотираси ҳар бир ўзбекистонликнинг қалбида чуқур ҳурмат билан сақланади. 
Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Кечани Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова видиомурожаат билан очди. Тадбирда, шунингдек, Ислом Каримовнинг дўстлари, замондошлари, илм-фан ва маданият арбоблари, жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар.
Хотира кечаси доирасида  Акбар Мирзо тетралогиясидан "Сўнги нидо" китобининг рус тилидаги таржимаси "Последний зов" китобининг ҳамда Амирқул Каримовнинг Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган "Истиқлол тарихидан лавҳалар" тўпламининг тақдимотлари бўлиб ўтди.
Кеча меҳмонлари ва қатнашчилари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин  хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар ва "Бутун оламни жо қилган юрак" кўргазмалар экспозицияси билан танишдилар.
Янгиликлар лентаси
0