"Тик-ток"да машҳур қиламан": Тайлоқда ўзгани пул учун қўрқитган товламачилар қўлга олинди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишПродажа смартфонов iPhone 6s и iPhone 6s Plus
Продажа смартфонов iPhone 6s и iPhone 6s Plus - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Товламачилар икки киши бўлган. Улар ўзгага тегишли сим картани 1 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Тойлоқда ўзганинг шахсий маълумотларини "Тик ток"да тарқатиш билан қўрқитган товламачилар қўлга олинди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
IMEI код ҳақида саволлар ва жавоблар - Sputnik Ўзбекистон
IMEI код аслида нима учун керак?
Хабарда айтилишича, ИИБга сирдарёлик 31 яшар аризачи мурожаат қилиб, телефон рақамига номаълум шахс телефон қилиб, таниши Б. ўртасидаги шахсий суҳбатлар, фотосуратлар ва видеотасвирларни "Тик ток"да тарқатиш билан қўрқитган ва эвазига 1 миллион сўм беришни талаб қилган. Товламачи ўзини самарқандлик Федя деб таништирган.
ИИБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тадбир давомида Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Жумабозор қишлоғида яшовчи, 1998 йилда туғилган Б.Ф. ва 1992 йилда туғилган Ф.Б.лар аризачига тегишли сим картани 1 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Янгиликлар лентаси
0