Эрон Россия билан "Спутник V" вакцинаси бўйича битим имзолади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишУпаковки вакцины "Спутник V" ("Гам-КОВИД-Вак")
Упаковки вакцины Спутник V (Гам-КОВИД-Вак)  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон расмийлари маълум қилишича, Ислом Республикаси Яқин Шарқда вакцина ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш марказига айланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Эрон Россия билан "Спутник V" вакцинаси бўйича ҳамкорлик қилиш, жумладан уни Ислом республикасида ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Эроннинг Москвадаги элчиси Казем Жалали маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Очередь в центр вакцинации в Берлине - Sputnik Ўзбекистон
Ғарб вакцина учун уруш олиб боришга тайёр
"Эронда "Спутник V" вакцинаси рўйхатдан ўтказилгач жума куни Эрон ва Россия ўртасида уни харид қилиш ва биргаликда ишлаб чиқариш бўйича битим изоланди", - деб айтган элчи IRNA агентлигига.
Дипломат сўзларига кўра, РФПИ билан келишув доирасида, 4 февралга қадар Эронга вакцина партияси юборилади.
Шунингдек, "Спутник V" вакцинасини Эронда ишлаб чиқариш масаласини муҳокама қилиш учун Эрон Соғлиқни сақлаш делегацияси тез орада, аниқроғи ўн кун ичида РФга келиши кўзда тутилган.
Эрон расмийлари маълум қилишича, Ислом Республикаси Яқин Шарқда вакцина ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш марказига айланиши мумкин.
Москвадаги Эрон элчиси Казем Жалили ҳам Эрон Россия вакцинаси экспорти учун "узел" сифатида ҳаракат қилишини тасдиқлаган.
Янгиликлар лентаси
0