https://sputniknews.uz/20210128/ozirda-Rossiyaga-ishga-ketish-tartibi-anday---Migratsiya-agentligi-zhavobi-15886979.html
Ҳозир Россияга ишга кетиш тартиби қандай - Миграция агентлиги жавоби
Ҳозир Россияга ишга кетиш тартиби қандай - Миграция агентлиги жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Чет элга ишга бораётган фуқароларимиз тил ўрганиб, ҳунар ўрганиб борса - ўзига ҳам яхши бўлади, яхшироқ ишда ишлайди, бошини баланд кўтариб юради. 28.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-28T18:27+0500
2021-01-28T18:27+0500
2021-01-28T18:55+0500
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/247/10/2471001_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_092c5549c4aa3e661993540a984ae27f.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Ҳозир Россияга ишга кетиш учуни нима қилиш керак, хорижга ишга бормоқчи бўлган фуқароларга нима маслаҳат бериш мумкин.Sputnik мухбирининг ушбу ва бошқа саволларига Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Умид Нормуродов жавоб берди. - Ҳозирги пандемия шароитида Россияга ишга кетиш тартиби қандай?Ҳозир бизда шундай тартиб мавжуд: дастлаб россиялик иш берувчи Ўзбекистонда ишчиларни танлаб олади. Кейин улар ўзларининг махсус комиссиясига ишчилар рўйхатини тақдим этади. Махсус комиссия буни кўриб чиқади ва уларнинг Россияга киришига рухсат беради. Яъни, компания ишчиларни танлаб олгандан кейин ҳам, сизни аниқ Россияга олиб кетишига кафолат йўқ. Таҳририят изоҳи: Россияда 2021 йилда ҳар бир ҳудудга таклиф қилинаётган хорижий ишчилар сони махсус комиссия томонидан белгиланади. Комиссия қарор қабул қилишда ҳуддаги иқтисодий-ижтимоий вазиятни, ишсизлик даражасини, демографик кўрсатгичлар ва бошқа омилларни ҳисобга олади. Ушбу тартиб Ҳукуматининг 2020 йил 29 декабрда қабул қилинган 2345-сонли қарорида белгиланган. - Ҳозирги кунда Россия компаниялари билан қандай ҳамкорлик қилинмоқда?- Шу кунларда фаол музокаралар олиб бораётган компанияларимиздан бири Саратовдаги "Атлант" компанияси. У 30 дан зиёд компанияларни вакили сифатида чиқяпти ва бизга 25-30 корхонага ишчи ёллаб беришда воситачилик қилмоқчи. Уларга мингдан зиёд ишчилар керак. Бу фақат қурилиш йўналиши эмас: қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш. Шу йўналишларга жалб қилмоқчимиз.Ундан ташқари, Москвада ҳамкорларимиз бор ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тасдиқланган танлов 29 январдан 3 февралгача бўлади Самарқандда. "ТехСтрой" ва "ПИК-Индустрия" улар қурилиш ишларига ишчиларни саралаб олишади.Самарқанд вилоятига келсак, 2021 йилда охиригича умуман хорижга ишлашга 11 минг 500 нафар меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган ҳолда юбориш режалаштирилган ва бу қарор билан тасдиқланган. Уларнинг аксарияти - 7000 кишини Россияга жўнатиш кутилмоқда.Ундан ташқари Япония билан ҳам ишчилар юбориш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда. Ҳозирча пандемия туфайли уларнинг чегараси ёпиқ, лекин биз ишчиларга тил ўргатиш масалаларини йўлга қўймоқдамиз. - Чем элга мустақил кетмоқчи бўлган фуқароларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Дунёнинг исталган мамлакатига бориб ишлаш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи. Ҳеч ким бунга қаршилик қила олмайди. Лекин пандемия туфайли кўп давлатларнинг чегаралари ҳозирча ёпиқ. Лекин шундай бўлсада, чет элга кетиш учун турли ноқонуний ёки ярим қонуний услубларни таклиф қилаётганлар кўп.Масалан, даволаниш кераклиги тўғрисидаги маълумотнома билан Россияга бориб ишлаш таклифи. Тўғри, бунда фуқаро чегарадан ўтиб бориши мумкин, лекин ишлаш учун ҳужатлар расмийлаштиришда муаммоларга дуч келади. Чунки миграцион картада келишдан мақсад - даволаниш деб кўрсатилган бўлади. Умуман, Россия Федерациясига кириш қанчалик осон бўлса - бизнинг фуқароларимизга шунча яхши бўлади. Пандемия чекловлари тезроқ бекор қилиниши кутамиз.
https://sputniknews.uz/20210121/Rossiyaga-2020-yilda-ancha-migrant-kirib-borganligi-malum-bldi-15833540.html
https://sputniknews.uz/20210125/Menat-migrantlarini-olib-kelish-byicha-arizalar-onlayn-abul-ilinadi-15860445.html
https://sputniknews.uz/20210126/Migrantlar-achon-COVID-19ga-arshi-emlanadi-15870453.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/247/10/2471001_224:0:1349:844_1920x0_80_0_0_9b0966f609b7898e5e1818a73f143e6f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция
Ҳозир Россияга ишга кетиш тартиби қандай - Миграция агентлиги жавоби
18:27 28.01.2021 (янгиланди: 18:55 28.01.2021) Чет элга ишга бораётган фуқароларимиз тил ўрганиб, ҳунар ўрганиб борса - ўзига ҳам яхши бўлади, яхшироқ ишда ишлайди, бошини баланд кўтариб юради.
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Ҳозир Россияга ишга кетиш учуни нима қилиш керак, хорижга ишга бормоқчи бўлган фуқароларга нима маслаҳат бериш мумкин.
Sputnik мухбирининг ушбу ва бошқа саволларига Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Умид Нормуродов жавоб берди.
- Ҳозирги пандемия шароитида Россияга ишга кетиш тартиби қандай?
Ҳозир бизда шундай тартиб мавжуд: дастлаб россиялик иш берувчи Ўзбекистонда ишчиларни танлаб олади. Кейин улар ўзларининг махсус комиссиясига ишчилар рўйхатини тақдим этади. Махсус комиссия буни кўриб чиқади ва уларнинг Россияга киришига рухсат беради. Яъни, компания ишчиларни танлаб олгандан кейин ҳам, сизни аниқ Россияга олиб кетишига кафолат йўқ.
"Россия компанияларига олдиндан квота берилганда жуда яхши бўларди. Мисол учун бирор бир компания Ўзбекистонда 1000 кишини ёлламоқчи бўлса, уларга шунча квота берилса ва улар керакли ишчиларни танлаб олинса - енгилроқ бўларди. Бир босқичдан қутилардик, - дейди Умид Нормуродов. - Ҳозир рўйхат бўйича рухсат олишга ҳаракат қиляпти, рўйхатдаги фуқаролар кутиб туришга мажбур.
Таҳририят изоҳи: Россияда 2021 йилда ҳар бир ҳудудга таклиф қилинаётган хорижий ишчилар сони махсус комиссия томонидан белгиланади. Комиссия қарор қабул қилишда ҳуддаги иқтисодий-ижтимоий вазиятни, ишсизлик даражасини, демографик кўрсатгичлар ва бошқа омилларни ҳисобга олади. Ушбу тартиб Ҳукуматининг 2020 йил 29 декабрда қабул қилинган 2345-сонли қарорида белгиланган.
- Ҳозирги кунда Россия компаниялари билан қандай ҳамкорлик қилинмоқда?
- Шу кунларда фаол музокаралар олиб бораётган компанияларимиздан бири Саратовдаги "Атлант" компанияси. У 30 дан зиёд компанияларни вакили сифатида чиқяпти ва бизга 25-30 корхонага ишчи ёллаб беришда воситачилик қилмоқчи. Уларга мингдан зиёд ишчилар керак. Бу фақат қурилиш йўналиши эмас: қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш. Шу йўналишларга жалб қилмоқчимиз.
Ундан ташқари, Москвада ҳамкорларимиз бор ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тасдиқланган танлов 29 январдан 3 февралгача бўлади Самарқандда. "ТехСтрой" ва "ПИК-Индустрия" улар қурилиш ишларига ишчиларни саралаб олишади.
Самарқанд вилоятига келсак, 2021 йилда охиригича умуман хорижга ишлашга 11 минг 500 нафар меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган ҳолда юбориш режалаштирилган ва бу қарор билан тасдиқланган. Уларнинг аксарияти - 7000 кишини Россияга жўнатиш кутилмоқда.
Ундан ташқари Япония билан ҳам ишчилар юбориш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда. Ҳозирча пандемия туфайли уларнинг чегараси ёпиқ, лекин биз ишчиларга тил ўргатиш масалаларини йўлга қўймоқдамиз.
- Чем элга мустақил кетмоқчи бўлган фуқароларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?
Дунёнинг исталган мамлакатига бориб ишлаш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи. Ҳеч ким бунга қаршилик қила олмайди. Лекин пандемия туфайли кўп давлатларнинг чегаралари ҳозирча ёпиқ. Лекин шундай бўлсада, чет элга кетиш учун турли ноқонуний ёки ярим қонуний услубларни таклиф қилаётганлар кўп.
Масалан, даволаниш кераклиги тўғрисидаги маълумотнома билан Россияга бориб ишлаш таклифи. Тўғри, бунда фуқаро чегарадан ўтиб бориши мумкин, лекин ишлаш учун ҳужатлар расмийлаштиришда муаммоларга дуч келади. Чунки миграцион картада келишдан мақсад - даволаниш деб кўрсатилган бўлади.
Шунинг учун фуқароларимизга маслаҳат: тил ўрганиб, ҳунар ўрганиб борса - ўзига ҳам яхши бўлади. Яхшироқ ишда ишлайди, бошини баланд кўтариб юради, - дейди Нормуродов.
Умуман, Россия Федерациясига кириш қанчалик осон бўлса - бизнинг фуқароларимизга шунча яхши бўлади. Пандемия чекловлари тезроқ бекор қилиниши кутамиз.