https://sputniknews.uz/20210128/Samarandda-birinchi-turistik-bekat-ish-boshladi-15881209.html
Самарқандда биринчи туристик бекат иш бошлади
Самарқандда биринчи туристик бекат иш бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Туризм бекатида нафақат ахборот олиш балким Самарқанд ва бошқа шаҳарларга ташкиллаштирилган экскурсияларни харид қилиш мумкин бўлади. 28.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-28T10:41+0500
2021-01-28T10:41+0500
2021-01-28T11:15+0500
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15881328_0:139:1280:863_1920x0_80_0_0_36aa4f6c0b4d8c3820dadb5100abc64e.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Самарқанд шаҳридаги темирйўл вокзалида биринчи туризм бекати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Туристик бекатда ахборот маркази ташкил этилади ва у ерда барча экскурсиялар нархи, вақти, самолёт ва поездлар жадвали ҳақида маълумотлар бўлади.Бекатларда туристик синфга мансуб автобуслар, микроавтобус ва енгил автомашиналар доимий жалб этилади ҳамда белгиланган график асосида ҳаракатланади.Кейинги босқичда турим бекатлари Амир Темур мақбараси ва Улуғбек расадхонаси ҳудудида ҳам туризм бекатлари ташкил этиш режалаштирилган.Ушбу лойиҳани Республикамизнинг барча ҳудудларида оммалаштириб яхлит бир тизим шакллантириш мақсад қилинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15881328_0:99:1280:903_1920x0_80_0_0_86dbf9eb561b2a15823ab149839ba313.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм
Самарқандда биринчи туристик бекат иш бошлади
10:41 28.01.2021 (янгиланди: 11:15 28.01.2021) Туризм бекатида нафақат ахборот олиш балким Самарқанд ва бошқа шаҳарларга ташкиллаштирилган экскурсияларни харид қилиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Самарқанд шаҳридаги темирйўл вокзалида биринчи туризм бекати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Туристик бекатда ахборот маркази ташкил этилади ва у ерда барча экскурсиялар нархи, вақти, самолёт ва поездлар жадвали ҳақида маълумотлар бўлади.
Энг асосийси, ушбу нуқтадан нафақат Самарқанд вилоятининг барча диққатга сазовор жойларига, балким бошқа шаҳарларга ҳам сайёҳатга чиқиш учун барча шароитлар яратилади. Ташкиллаштирилган микроавтобуслар сайёҳларни Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига олиб бориб қўйиши ёки олиб бориб қайтиб олиб келиши мумкин бўлади.
Бекатларда туристик синфга мансуб автобуслар, микроавтобус ва енгил автомашиналар доимий жалб этилади ҳамда белгиланган график асосида ҳаракатланади.
Кейинги босқичда турим бекатлари Амир Темур мақбараси ва Улуғбек расадхонаси ҳудудида ҳам туризм бекатлари ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳани Республикамизнинг барча ҳудудларида оммалаштириб яхлит бир тизим шакллантириш мақсад қилинган.