Деҳқон ва фермерларга 413 миллиард сўм кредит ажратилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бензин нархи яна ошади
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 413 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар тижорат банклари орқали кредит маблағлари ажратишга йўналтирилади.
Жамғарма “Микрокредитбанк” АТБ, “Агробанк” АТБ ҳамда АТ ”Халқ банки” билан биргаликда Жамғарма томонидан аввал ажратилган кредит маблағларининг сўндирилган қисми ҳисобидан янги лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит маблағ ажратилади.
Ўзбекистон Давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари ҳисобидан 200 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Лимончилик йўналишидаги лойиҳалар учун камида 50 миллиард сўм “Туронбанк” АТБ орқали йўналтирилади.
Янгиликлар лентаси
0