https://sputniknews.uz/20210127/Moskva-shartlarida-Rossiya-va-ASh-DSNV-shartnomasini-uzaytirishga-kelishib-oldi-15875009.html
Москва шартларида: Россия ва АҚШ “ДСНВ” шартномасини узайтиришга келишиб олди
Москва шартларида: Россия ва АҚШ “ДСНВ” шартномасини узайтиришга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ) Москванинг шартларида узайтиришга қарор қилдилар. 27.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-27T13:23+0500
2021-01-27T13:23+0500
2021-01-27T13:23+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/18/15045422_0:228:3076:1967_1920x0_80_0_0_15e1abed37db3081c33552111fc0586b.jpg
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Россия ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ) Москванинг шартларида узайтиришга қарор қилдилар, деди ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков.Сешанба куни Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жозеф Байден ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Натижада СНВ шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришиш тўғрисида ноталар алмашинувини олқишлашди.Оқ уйнинг маълумотларига кўра, Байден ва Путин ўз ходимларига 5 февралга қадар шартномани узайтиришга улгуриш учун кўрсатма беришди.Россия ва АҚШ ўртасидаги СНВ-3 шартномаси 2011 йилнинг 5 февралида кучга кирган. Ҳужжатда назарда тутилишича, ҳар бир томоннинг ядровий арсеналлари шундай камайтирилиши керакки, етти йил ичида ва ундан кейин ҳам қуролларнинг умумий сони 700 минтақалараро баллистик ракеталар, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончи самолётларда жойлашган баллистик ракеталар, шунингдек, 1550 боеголовкалар ва 800 та жойлаштирилган ва жойлаштирилмайдиган ракеталардан ошмаслиги керак.Бугунги кунда СНВ-3 - Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни чеклаш тўғрисидаги амалдаги ягона битим ҳисобланади. Ҳужжат муддати 2021 йилнинг 5 февралида тугайди. Агар шартнома узайтирилмаса, дунёда йирик ядровий державалар арсеналларини чекловчи бошқа биронта ҳужжат қолмайди.
https://sputniknews.uz/20210127/Putin-va-Baydenning-ilk-telefon-suhbati-prezidentlar-nimalarni-muhokama-qildi-15873707.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/18/15045422_0:114:3076:2047_1920x0_80_0_0_d21e02482d8369d6029d1fd96b729499.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Москва шартларида: Россия ва АҚШ “ДСНВ” шартномасини узайтиришга келишиб олди
Россия ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ) Москванинг шартларида узайтиришга қарор қилдилар.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Россия ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ) Москванинг шартларида узайтиришга қарор қилдилар, деди ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков.
"Бизнинг шартларимиз бўйича: беш йилга ҳеч қандай дастлабки шартларсиз, ҳеч қандай қўшимчаларсиз”, - деди ТИВ вакили.
Сешанба куни Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жозеф Байден ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Натижада СНВ шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришиш тўғрисида ноталар алмашинувини олқишлашди.
Оқ уйнинг маълумотларига кўра, Байден ва Путин ўз ходимларига 5 февралга қадар шартномани узайтиришга улгуриш учун кўрсатма беришди.
Россия ва АҚШ ўртасидаги СНВ-3 шартномаси 2011 йилнинг 5 февралида кучга кирган. Ҳужжатда назарда тутилишича, ҳар бир томоннинг ядровий арсеналлари шундай камайтирилиши керакки, етти йил ичида ва ундан кейин ҳам қуролларнинг умумий сони 700 минтақалараро баллистик ракеталар, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончи самолётларда жойлашган баллистик ракеталар, шунингдек, 1550 боеголовкалар ва 800 та жойлаштирилган ва жойлаштирилмайдиган ракеталардан ошмаслиги керак.
Бугунги кунда СНВ-3 - Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни чеклаш тўғрисидаги амалдаги ягона битим ҳисобланади. Ҳужжат муддати 2021 йилнинг 5 февралида тугайди. Агар шартнома узайтирилмаса, дунёда йирик ядровий державалар арсеналларини чекловчи бошқа биронта ҳужжат қолмайди.