https://sputniknews.uz/20210126/zbekistonga-2020-yilda-asosan-aysi-davlatlardan-tashrif-buyurishdi-15870301.html
Ўзбекистонга 2020 йилда асосан қайси давлатлардан ташриф буюришди
Ўзбекистонга 2020 йилда асосан қайси давлатлардан ташриф буюришди
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йили Ўзбекистонга 1,5 миллион чет эллик ташриф буюрган. Бу 2019 йилга қараганда 77,7 фоизга кам. Келганларнинг асосий сафар мақсадлари қариндошларни... 26.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-26T17:32+0500
2021-01-26T17:32+0500
2021-01-26T17:34+0500
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/07/15549103_0:0:3222:1822_1920x0_80_0_0_0296355915c52bbdca267b8c444d94f2.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.Ўтган йили 2 миллион Ўзбекистон фуқароси сайёҳлик мақсадларда чет элга кетган. Бу кўрсаткич 2019 йилга қараганда 76,3 фоизга кам.МДҲ давлатларидан 1,4 миллион киши келган (ташриф буюрганларнинг 94,4 фоизи), бошқа давлатлардан эса 83,8 минг киши (ёки 5,6 фоиз) келган.Ўзбекистонга келган чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди: Қирғизистон - 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8 фоиз), Қозоғистон - 424,1 минг киши (28,2 фоиз), Тожикистон - 337,5 минг киши (22,4 фоиз), Россия - 81,6 минг киши (5,4 фоиз),Туркманистон - 60,6 минг киши (4 фоиз), Озарбайжон - 2,2 минг киши (0,1 фоиз) ва Беларусь - 1,6 минг киши (0,1 фоиз).Мамлакатга келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари қариндошларни йўқлаш бўлган (87,8 фоиз). Сайёҳлик мақсадида – 8,6 фоиз, даволаниш мақсадида – 1 фоиз, хизмат юзасидан – 1,2 фоиз, тижорат учун – 1,1 фоиз, ўқиш учун – 0,3 фоиз чет эл фуқаролари ташриф буюрган.
https://sputniknews.uz/20210109/Pandemiya-davridagi-turizm-Abduakimov-2021-yil-byicha-rezhalarni-malum-ildi-15748610.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/07/15549103_0:0:3222:2026_1920x0_80_0_0_a3cd543938132591059a3a91650810db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм
Ўзбекистонга 2020 йилда асосан қайси давлатлардан ташриф буюришди
17:32 26.01.2021 (янгиланди: 17:34 26.01.2021) Ўтган йили Ўзбекистонга 1,5 миллион чет эллик ташриф буюрган. Бу 2019 йилга қараганда 77,7 фоизга кам. Келганларнинг асосий сафар мақсадлари қариндошларни йўқлаш бўлган.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси
ҳисоботида келтирилган.
Ўтган йили 2 миллион Ўзбекистон фуқароси сайёҳлик мақсадларда чет элга кетган. Бу кўрсаткич 2019 йилга қараганда 76,3 фоизга кам.
МДҲ давлатларидан 1,4 миллион киши келган (ташриф буюрганларнинг 94,4 фоизи), бошқа давлатлардан эса 83,8 минг киши (ёки 5,6 фоиз) келган.
Ўзбекистонга келган чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди: Қирғизистон - 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8 фоиз), Қозоғистон - 424,1 минг киши (28,2 фоиз), Тожикистон - 337,5 минг киши (22,4 фоиз), Россия - 81,6 минг киши (5,4 фоиз),Туркманистон - 60,6 минг киши (4 фоиз), Озарбайжон - 2,2 минг киши (0,1 фоиз) ва Беларусь - 1,6 минг киши (0,1 фоиз).
Мамлакатга келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари қариндошларни йўқлаш бўлган (87,8 фоиз). Сайёҳлик мақсадида – 8,6 фоиз, даволаниш мақсадида – 1 фоиз, хизмат юзасидан – 1,2 фоиз, тижорат учун – 1,1 фоиз, ўқиш учун – 0,3 фоиз чет эл фуқаролари ташриф буюрган.