Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўли қурилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАфросиаб
Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон бош вазири сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Туркистон-Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича тезюрар темир йўли қурилиши бошланишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тез орада Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўли қурилиши бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши давомида маълум қилди.
Казахстанская авиакомпания SCAT получила разрешение на выполнение полетов по маршруту Актау-Ургенч-Актау. - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон авиакомпаниясига Ақтау – Урганч йўналиши бўйича парвозларга рухсат берилди
“Сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Туркистон-Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича тезюрар темир йўли қурилиши бошланади”, - деди мамлакат бош вазири.
Маминнинг сўзларига кўра, бу сайёҳлиқ соҳасида 22 минг янги иш ўринларини яратишга имкон беради. Шунингдек, туризмга боғлиқ соҳаларда ҳам 100 мингта янги иш ўринлари яратилишига ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўли қурилишини Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр муҳокама қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0