Президент Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинлади

© Sputnik / Михаил ПалинчакПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аброрхўжа Турдалиев Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. У Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Аброрхўжа Турдалиев Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Турдалиев зиммасига кредит ташкилотлари пруденциал назорати, кредит ташкилотларида молиявий мониторингни мувофиқлаштириш ва валюта назорати, кредит ташкилотларини инспекция қилиш йўналишларини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилди.
Аюбхон Камалов назначен заместителем председателя Центрального банка. - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
У 1979 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2000 йили Тошкент молия институтини, 2013 йили Банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда мамлакат Марказий банкида етакчи иқтисодчиликдан бошлаб, бош иқтисодчи, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, департамент директори ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган.
Лавозимга тайинлангунга қадар эса, у Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.
Янгиликлар лентаси
0