https://sputniknews.uz/20210126/Biz-solom-turmush-tarafdorimiz---musulmon-katolik-va-pravoslav-ulamolar--15865667.html
Биз соғлом турмуш тарафдоримиз - мусулмон католик ва православ уламолар
Биз соғлом турмуш тарафдоримиз - мусулмон католик ва православ уламолар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фаолият юритаётган уч дин вакиллари соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи видеолавҳада иштирок этишди. 26.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-26T10:33+0500
2021-01-26T10:33+0500
2021-01-26T10:36+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/109/54/1095475_0:448:2049:1600_1920x0_80_0_0_895f7066d762bc4dd6672da1eaf59f9a.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати мусулмон, католик ва православ динлари вакиллари иштирокида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" номли тарғибот видео ролиги тарёрлади."Соғлиқ ва ақл бу Худонинг бизга берган совғасидир. Ушбу совғани биз асраб авайлаб фойдаланишимиз керак. Шунингдек соғлом овқатланишимиз, соғлом турмуш тарзи олиб боришимиз жуда муҳим", - дейди Ўзбекистондаги Католик черкови вакили Ежи Мацулевич."Муқаддас китобларда ёзилишига кўра, жисмоний машқлар билан шуғулланиш биз учун жуда фойдали. Ана шундагида биз узоқ ва самарали умр кечиришимиз мумкин. Лекин руҳимизни чиниқтириш ва яқинларимизга ёрдам беришимиз ҳам керак", - деди Тошкентдаги рус православ черкови вакили Стаценко Сергей. Пайғамбаримизнинг ўзлари ҳам чапдаст ва бақувват бўлганлар ва бизларни ҳам ана шундай бўлишга даъват қилганлар. Фарзандларимизни от миниш, сузиш ва камон отишни ўрганишни тавсия қилганлар" - деди Тошкент шаҳри бош имоми Нуриддин Холиқназаров. Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Оилавий", "Ёшлар", "Севимли", "Му5", "Узрепорт" телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/109/54/1095475_0:256:2049:1792_1920x0_80_0_0_bffb4ca878a5392bbf5ba41d4dbffa4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Биз соғлом турмуш тарафдоримиз - мусулмон католик ва православ уламолар
10:33 26.01.2021 (янгиланди: 10:36 26.01.2021) Ўзбекистонда фаолият юритаётган уч дин вакиллари соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи видеолавҳада иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати мусулмон, католик ва православ динлари вакиллари иштирокида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" номли тарғибот видео ролиги тарёрлади.
"Соғлиқ ва ақл бу Худонинг бизга берган совғасидир. Ушбу совғани биз асраб авайлаб фойдаланишимиз керак. Шунингдек соғлом овқатланишимиз, соғлом турмуш тарзи олиб боришимиз жуда муҳим", - дейди Ўзбекистондаги Католик черкови вакили Ежи Мацулевич.
"Муқаддас китобларда ёзилишига кўра, жисмоний машқлар билан шуғулланиш биз учун жуда фойдали. Ана шундагида биз узоқ ва самарали умр кечиришимиз мумкин. Лекин руҳимизни чиниқтириш ва яқинларимизга ёрдам беришимиз ҳам керак", - деди Тошкентдаги рус православ черкови вакили Стаценко Сергей.
"Инсон танаси Худонинг бизга берган бебаҳо омонатидир. Бизнинг вазифамиз уни асраб авайлаш, саломатлигимизга бефарқ бўлмаслигимз, меъёрида овқатланишимиз ва спорт билан шуғулланишимиз керак. Қуръонда кучли мўмин кучсиз мўминдан афзал экани ҳам таъкидланган.
Пайғамбаримизнинг ўзлари ҳам чапдаст ва бақувват бўлганлар ва бизларни ҳам ана шундай бўлишга даъват қилганлар. Фарзандларимизни от миниш, сузиш ва камон отишни ўрганишни тавсия қилганлар" - деди Тошкент шаҳри бош имоми Нуриддин Холиқназаров.
Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Оилавий", "Ёшлар", "Севимли", "Му5", "Узрепорт" телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.