https://sputniknews.uz/20210125/Zhizzakhda-ulagan-binoning-olgan-ismi-am-buzib-tashlanmoda-15860895.html
Жиззахда қулаган бинонинг қолган қисми ҳам бузиб ташланмоқда
Жиззахда қулаган бинонинг қолган қисми ҳам бузиб ташланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Бинонинг қолган қисми ҳам талабга жавоб бермаслиги ва одамлар соғлиғига хавф туғдириши мумкинлиги инобатга олиниб, тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузиб... 25.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-25T17:19+0500
2021-01-25T17:19+0500
2021-01-25T17:26+0500
жамият
жиззах
жиззахда янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг қулаши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/19/15861181_0:75:1200:754_1920x0_80_0_0_d3b46cc14f29341bacfe080c5176508d.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Жиззах шаҳрида январь бошида қулаган 6 қаватли бинонинг қолган қисми бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.Бино 10 январ куни қулаб тушган эди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилган.Комиссия зиммасига 6 қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилгани, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.Бош прокуратура Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши очилганини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20210111/Zhizzakhda-yangi-urilatgan-kp-avatli-uyning-bir-ismi-ulab-tushdi--ozir-nimalar-malum-15756997.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/19/15861181_0:37:1200:792_1920x0_80_0_0_1fe70e00b063171efd81e430423f7374.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жиззах, жиззахда янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг қулаши
жамият, жиззах, жиззахда янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг қулаши
Жиззахда қулаган бинонинг қолган қисми ҳам бузиб ташланмоқда
17:19 25.01.2021 (янгиланди: 17:26 25.01.2021) Бинонинг қолган қисми ҳам талабга жавоб бермаслиги ва одамлар соғлиғига хавф туғдириши мумкинлиги инобатга олиниб, тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузиб ташланмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Жиззах шаҳрида январь бошида қулаган 6 қаватли бинонинг қолган қисми бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
“Жиззахда қулаган 6 қаватли бинонинг қолган қисми ҳам талабга жавоб бермаслиги ҳамда яқин орада қулаб, одамлар соғлиғига хавф туғдириши мумкинлиги инобатга олиниб, тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузиб ташланмоқда”, - дейилган вазирлик хабарида.
Бино 10 январ куни қулаб
тушган эди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилган.
Комиссия зиммасига 6 қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилгани, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.
Бош прокуратура Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши очилганини
маълум қилди.