https://sputniknews.uz/20210125/Yangi-tarkibda-ASh-Moliya-vazirligi-dollarni-ulatishga-tayr-15859729.html
Янги таркибда: АҚШ Молия вазирлиги долларни қулатишга тайёр
Янги таркибда: АҚШ Молия вазирлиги долларни қулатишга тайёр
Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. Демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий ошириши"... 25.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-25T16:12+0500
2021-01-25T16:12+0500
2021-01-25T16:12+0500
колумнистлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/19/15859626_0:52:3077:1791_1920x0_80_0_0_f2e2e7739b2f577bf58a092da6655586.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Америка валютаси икки йиллик минимумгача қулади – унга бирданига бир неча омиллар босим ўтказмоқда. Молиячилар доллар натижада ўзининг ярим қийматини йўқотади деб ҳисоблашмоқда. Бунда Америка Молия вазирининг хизмати бор, уни Федерал захиранинг собиқ раҳбари Жанет Йеллен бошқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Қулаш қанчалик бўлиши мумкин – батафсил РИА Новости материалида.Паст даромадлиликДекабрь охирида доллар индекси беш ярим фоизга пасайди. Инвесторларни АҚШ иқтисодиётига янги чоп қилинган ва ҳеч нарса билан таъминланмаган долларнинг кенг кўламли келиб қўшилиши сергаклантирмоқда.Босма машиналар инфляцияни тезлаштириши муқаррар, аммо Федерал захира тизими (ФЗТ) аллақачон мақсадларини ўзгартирди: “ўртача икки фоиз” (аввалги “икки фоиз” ўрнига). Бу агар инфляция кутилгандан ошса, асосий ставкани кўтармаслик учун қилинди. Яъни регулятор фоизлар нол атрофидаги даражада сақлаб қолиш ниятида. Бу иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди, бироқ долларга салбий таъсир кўрсатади.Инвесторлар долларли активларга сармоя киритишдан даромадлиликни йўқотиб, бошқаларини қидиришмоқда, хатарлироқ вариантлари бўлса ҳам, “Reuters” валюта стратеглари сўрови буни кўрсатди.“Доллар аввалгидек барча кўрсатгичлар бўйича ҳаддан зиёд баҳоланган, ФЗТ сиёсати ҳам буни бартараф этади”, - дейди “Societe Generale” валюта стратегияси раҳбари Кит Жукс.Экспертлар ноябрдаёқ огоҳлантиришганди: янги президент Жо Байден бошқарувида Америка валютасини олдини олиб бўлмайдиган қулаш кутмоқда. Демократлар режаларида қўшимча фиксал стимуллар ва янги ёрдам тўплами бор – қарийб уч триллион. Бу долларни узоқ муддатга заифлаштиради, чунки бюджет тақчилли кўпайиши ва уларни қоплаш учун зарурий ташқи қарзнинг ўсиши тус олади. Америка валютасига вакцинанинг тарқалиши ҳам салбий таъсир кўрсатади.Эллик фоизгаИқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. “Citigroup” банки баҳоларига кўра, демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий оширади”. “Morgan Stanley Asia” директорлар кенгаши собиқ раиси Стивен Роуч шунга ўхшаш сценарийни маълум қилганди.Таниқли молиячи Жим Рикардс янада нохушроқ вазиятни башорат қилмоқда. У АҚШнинг натижада қарз муаммоси билан шуғулланишига тўғри келиши, уни ҳал қилиш эса долларнинг 50 фоиз девалвациясини талаб қилишини таъкидламоқда.Иқтисодчи бир пайтнинг ўзида олтин унцияси учун 15 минг, кумуш эса 100 долларга қимматлашинини прогноз қилмоқда. У АҚШ халқаро молия тизимида Америка устунлигига қарши чиққан қатор давлатлар босими остида қолганини тушунтиради. Гап биринчи галда Россия ва Хитой ҳақида бормоқда. Москва ва Пекин долларни захиралардан сиқиб чиқариб, кўп олтин сотиб олмоқда.“Сўнгги бир неча йил мобайнида Россия олтин-валюта захираларини сезиларли оширди. Қолаверса, Москванинг ташқи қарзи унчалик кўп эмас. Русларнинг қимматбаҳо металларга пул тикиши анчадан буён сир эмас, рубль – дунёда энг олтин билан таъминланган валюта”, - дея тушунтиради таҳлилчи.Ўз қўллари биланБайден жамоаси ишга киришмоқда. Барча вазирликлар раҳбари ўзгаради. Молия вазири лавозимини Федерал захира тизимининг собиқ раҳбари Жанет Йелленга ишониб топширишмоқда, “Bloomberg” у “Америка экспорти учун заиф доллар афзаллигини бир неча март реклама қилганини” эслатмоқда.Бу иқтисодчиларни ҳушёрликка чорламоқда. Клинтон президентлиги даврида молия вазири ва Барак Обама маъмуриятининг Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари бўлган Ларри Саммерснинг сўзларига қараганда, “дунё молиявий тизимидаги долларнинг устунлик роли Хазиначиликка мажбуриятларни синчковлик билан ижро этилиши масъулиятини юклайди”.Собиқ АҚШ молия вазири ва “Goldman Sachs” собиқ бош директори Ҳэнк Полсон ҳам Йелленга тавсиялар берди. “Фоиз ставкалари тарихий минимумда, федерал қарз эса Иккинчи жаҳон урушидан кейингига қараганда ҳам кўпроқ”, - дея таъкидлайди иқтисодчи. – Давлат қарзини бирдан ўсишини тўхтатиш ўта муҳим. Бўлмаса доллар эртами ёки кеч қадрсизланади. Вашингтон ўз мажбуриятларини бажара олмайди”.“Қўшма Штатлар рақобат афзаллигини олиш мақсадида заифроқ валютага интилмаяпти, бошқа мамлакатларнинг буни амалга оширишига қарши курашишимиз шарт”, - дея ишонтирди молия вазири лавозимига номзод Сенатнинг молия қўмитаси йиғилишида.Шундай бўлса ҳам, бўлажак молия вазири америка валютасидан ҳеч қандай яхшиликни кутиб бўлмайдиган баландпарвоз баёнот бериб бўлганди: иқтисодиётга ликвидликни кенг кўламли қўшишга чақирган эди. “Bloomberg” инвесторлар учун бу долларнинг узоқ муддатли пастлашиш трендига сигнал деб ҳисобламоқда.АҚШнинг ҳар қандай ҳолатда долларни “тушириб юборишига” тўғри келади: бу савдо тақчиллигини қисқартириш учун муҳим. Ва бу, эҳтимол, Байден учун иқтисодиётни тиклашнинг ягона йўлидир.
https://sputniknews.uz/20201019/Bretton-Vuds-20---KhVZh-dunni-utarishning-ylini-topdi-15214051.html
https://sputniknews.uz/20200910/Dollar-tadiri-zhiddiy-tebranishlar-yuz-beradimi-14948403.html
https://sputniknews.uz/20200817/Dollar-uchun-gilotina-aerda-tayrlanmoda-u-va-achon-ishga-tushadi-14790070.html
https://sputniknews.uz/20200731/Kalmar-vampir-vaima-ilmoda-dollar-dun-valyutasi-maomini-yotishi-mumkin-14672723.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/19/15859626_0:0:3077:1936_1920x0_80_0_0_d0df925e39414cbc266265f3eba48b58.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
колумнистлар
Янги таркибда: АҚШ Молия вазирлиги долларни қулатишга тайёр
Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. Демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий ошириши" айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Америка валютаси икки йиллик минимумгача қулади – унга бирданига бир неча омиллар босим ўтказмоқда. Молиячилар доллар натижада ўзининг ярим қийматини йўқотади деб ҳисоблашмоқда. Бунда Америка Молия вазирининг хизмати бор, уни Федерал захиранинг собиқ раҳбари Жанет Йеллен бошқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Қулаш қанчалик бўлиши мумкин – батафсил РИА Новости материалида.
Декабрь охирида доллар индекси беш ярим фоизга пасайди. Инвесторларни АҚШ иқтисодиётига янги чоп қилинган ва ҳеч нарса билан таъминланмаган долларнинг кенг кўламли келиб қўшилиши сергаклантирмоқда.
Босма машиналар инфляцияни тезлаштириши муқаррар, аммо Федерал захира тизими (ФЗТ) аллақачон мақсадларини ўзгартирди: “ўртача икки фоиз” (аввалги “икки фоиз” ўрнига). Бу агар инфляция кутилгандан ошса, асосий ставкани кўтармаслик учун қилинди. Яъни регулятор фоизлар нол атрофидаги даражада сақлаб қолиш ниятида. Бу иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди, бироқ долларга салбий таъсир кўрсатади.
Инвесторлар долларли активларга сармоя киритишдан даромадлиликни йўқотиб, бошқаларини қидиришмоқда, хатарлироқ вариантлари бўлса ҳам, “Reuters” валюта стратеглари сўрови буни кўрсатди.
“Доллар аввалгидек барча кўрсатгичлар бўйича ҳаддан зиёд баҳоланган, ФЗТ сиёсати ҳам буни бартараф этади”, - дейди “Societe Generale” валюта стратегияси раҳбари Кит Жукс.
Экспертлар ноябрдаёқ огоҳлантиришганди: янги президент Жо Байден бошқарувида Америка валютасини олдини олиб бўлмайдиган қулаш кутмоқда. Демократлар режаларида қўшимча фиксал стимуллар ва янги ёрдам тўплами бор – қарийб уч триллион. Бу долларни узоқ муддатга заифлаштиради, чунки бюджет тақчилли кўпайиши ва уларни қоплаш учун зарурий ташқи қарзнинг ўсиши тус олади. Америка валютасига вакцинанинг тарқалиши ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. “Citigroup” банки баҳоларига кўра, демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий оширади”. “Morgan Stanley Asia” директорлар кенгаши собиқ раиси Стивен Роуч шунга ўхшаш сценарийни маълум қилганди.
Таниқли молиячи Жим Рикардс янада нохушроқ вазиятни башорат қилмоқда. У АҚШнинг натижада қарз муаммоси билан шуғулланишига тўғри келиши, уни ҳал қилиш эса долларнинг 50 фоиз девалвациясини талаб қилишини таъкидламоқда.
Иқтисодчи бир пайтнинг ўзида олтин унцияси учун 15 минг, кумуш эса 100 долларга қимматлашинини прогноз қилмоқда. У АҚШ халқаро молия тизимида Америка устунлигига қарши чиққан қатор давлатлар босими остида қолганини тушунтиради. Гап биринчи галда Россия ва Хитой ҳақида бормоқда. Москва ва Пекин долларни захиралардан сиқиб чиқариб, кўп олтин сотиб олмоқда.
“Сўнгги бир неча йил мобайнида Россия олтин-валюта захираларини сезиларли оширди. Қолаверса, Москванинг ташқи қарзи унчалик кўп эмас. Русларнинг қимматбаҳо металларга пул тикиши анчадан буён сир эмас, рубль – дунёда энг олтин билан таъминланган валюта”, - дея тушунтиради таҳлилчи.
Байден жамоаси ишга киришмоқда. Барча вазирликлар раҳбари ўзгаради. Молия вазири лавозимини Федерал захира тизимининг собиқ раҳбари Жанет Йелленга ишониб топширишмоқда, “Bloomberg” у “Америка экспорти учун заиф доллар афзаллигини бир неча март реклама қилганини” эслатмоқда.
Бу иқтисодчиларни ҳушёрликка чорламоқда. Клинтон президентлиги даврида молия вазири ва Барак Обама маъмуриятининг Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари бўлган Ларри Саммерснинг сўзларига қараганда, “дунё молиявий тизимидаги долларнинг устунлик роли Хазиначиликка мажбуриятларни синчковлик билан ижро этилиши масъулиятини юклайди”.
Собиқ АҚШ молия вазири ва “Goldman Sachs” собиқ бош директори Ҳэнк Полсон ҳам Йелленга тавсиялар берди. “Фоиз ставкалари тарихий минимумда, федерал қарз эса Иккинчи жаҳон урушидан кейингига қараганда ҳам кўпроқ”, - дея таъкидлайди иқтисодчи. – Давлат қарзини бирдан ўсишини тўхтатиш ўта муҳим. Бўлмаса доллар эртами ёки кеч қадрсизланади. Вашингтон ўз мажбуриятларини бажара олмайди”.
“Қўшма Штатлар рақобат афзаллигини олиш мақсадида заифроқ валютага интилмаяпти, бошқа мамлакатларнинг буни амалга оширишига қарши курашишимиз шарт”, - дея ишонтирди молия вазири лавозимига номзод Сенатнинг молия қўмитаси йиғилишида.
Шундай бўлса ҳам, бўлажак молия вазири америка валютасидан ҳеч қандай яхшиликни кутиб бўлмайдиган баландпарвоз баёнот бериб бўлганди: иқтисодиётга ликвидликни кенг кўламли қўшишга чақирган эди. “Bloomberg” инвесторлар учун бу долларнинг узоқ муддатли пастлашиш трендига сигнал деб ҳисобламоқда.
АҚШнинг ҳар қандай ҳолатда долларни “тушириб юборишига” тўғри келади: бу савдо тақчиллигини қисқартириш учун муҳим. Ва бу, эҳтимол, Байден учун иқтисодиётни тиклашнинг ягона йўлидир.