https://sputniknews.uz/20210125/Birinchi-fevraldan-ooz-krinishidagi-oylik-yl-chiptalari-sotuvga-chiarilmaydi-15861748.html
Биринчи февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди
Биринчи февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди
Sputnik Ўзбекистон
Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар ишга туширилади. 25.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-25T18:16+0500
2021-01-25T18:16+0500
2021-01-25T18:16+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0f/15191159_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_b1799a1f471d0a66dbd4ff87ef0cfa31.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар қилди.Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар ишга туширилади.Шу билан бирга, электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.Таъкидланишича, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади."Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади", - дейилган хабарда.
https://sputniknews.uz/20200104/Toshkent-avtobuslarida-yagona-transport-kartalari-ishga-tushirildi-13159014.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0f/15191159_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8c466c927f900b324ee15106a7d7464c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Биринчи февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди
Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати
хабар қилди.
Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар ишга туширилади.
Шу билан бирга, электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.
Таъкидланишича, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.
Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади.
"Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади", - дейилган хабарда.