https://sputniknews.uz/20210124/zbekistonda-shlarga-oid-davlat-sisati-2025-yilgacha-anday-rivozhlantiriladi-15850328.html
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати 2025 йилгача қандай ривожлантирилади
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати 2025 йилгача қандай ривожлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Тасдиқланган концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади. “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш назарда тутилган. 24.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-24T10:25+0500
2021-01-24T10:25+0500
2021-01-24T10:25+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1190/59/11905959_0:0:1200:676_1920x0_80_0_0_31fa350c30316572e0b01c067835df47.png
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:
ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;
аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш;
муаммоларнинг ҳал этилиши ва таклифларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш.
Қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган.Концепцияни амалга ошириш натижасида, жумладан:- мактабларда 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини “ваучер” тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;- маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;- ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;- республикада 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;- барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман(шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;- волонтёрлик фаолиятининг институционал тузилмалари яратилади;Концепция, эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
https://sputniknews.uz/20201113/amma-fikrlaringizni-rmasdan-menga-ayting---prezident-arshida-shlar-bilan-uchrashdi-15394548.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1190/59/11905959_103:0:1071:726_1920x0_80_0_0_0bf28564a2516abeefbef2ea4290a3c4.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати 2025 йилгача қандай ривожлантирилади
Тасдиқланган концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади. “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш назарда тутилган.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ҳукумат
қарори билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:
- ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
- муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;
- аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш;
- муаммоларнинг ҳал этилиши ва таклифларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш.
Қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган.
Концепцияни амалга ошириш натижасида, жумладан:
- мактабларда 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини “ваучер” тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;
- маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;
- ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;
- республикада 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;
- барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман(шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;
- волонтёрлик фаолиятининг институционал тузилмалари яратилади;
Концепция, эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.