Макгрегор Порьенинг кучли зарбаларидан ерга қулади – видео

Oбуна бўлиш
Абу-Дабида UFC 257 мусобақасининг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида кечди. Порье 2-раунддаёқ Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди.
Бирлашган Араб Амирликларидаги “Жангчилар ороли”да UFC 257 мусобақаси ўз якунига етди. Мухлислар интиқлик билан кутган жанг ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтди.
Хабиб Нурмагомедов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳабиб Нурмагомедов Макгрегорнинг мағлубиятига муносабат билдирди
Биринчи раундда Макгрегор устунлигини намойиш этди. Бироқ иккинчи раундда Порье қулай фурсатни пойлаб, кетма-кет зарбалар билан Конорни чалғитиб қўйди. У кучли зарбаларга дош беролмасдан, ерга қулади. Ҳакам эса жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.
Шу тариқа Порье Конордан қасос олишга муваффақ бўлди. Макгрегор ва Порье 2014 йилда юзма-юз келган эди. Ўшанда Конор америкалик жангчини биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида нокаутга учратган эди.
Янгиликлар лентаси
0