https://sputniknews.uz/20210123/Rossiya-ukumati-23-yanvardagi-sanktsiyalanmagan-aktsiyalarda-ishtirok-etishdan-tiyilishga-chairdi-15847854.html
Россия ҳукумати 23 январдаги санкцияланмаган акцияларда иштирок этишдан тийилишга чақирди
Россия ҳукумати 23 январдаги санкцияланмаган акцияларда иштирок этишдан тийилишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Келишилмаган тадбирни ўтказишга уринишлар жамоат тартибига таҳдид сифатида баҳоланади ва дарҳол бостирилади, деб айтди Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги 23.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-23T08:52+0500
2021-01-23T08:52+0500
2021-01-23T09:13+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/280/49/2804945_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_23cc4d6e103fb3bed3c951b2f938c3fc.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия шаҳарлари ва ИИВ органлари санкцияланмаган норозилик акцияларида иштирок учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди.Хусусан, Москва мэри Сергей Собянин шанба куни санкцияланмаган акциянинг ўтказилишини ноқонуний деб билишини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 23 январ куни пойтахтда қонун ижросини таъминлайди.У шунингдек, ташкилотчиларга ва санкцияланмаган акцияларда иштирок этишни режалаштираётганларга мурожаат қилиб, тадбирда иштирок этишдан тийилишни сўради."Огоҳлантиришим лозимки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шаҳарда керакли тартибни таъминлайдилар", - деди мэр "Россия 1" телеканали эфирида.Москва раҳбари бу тадбирларга болаларни жалб қилишга уринишларни орсизлик, деб атаб, ота-оналардан эътиборли бўлишни сўради.Россия ТИВ расмий вакили Мария Захаровага кўра, "болаларни сиёсий баталияларга, бошқа вариантлар иш бермай қолганда жалб қилишади"."Сизнинг фарзандларингиз ушбу дўзахий постановкада ўйинчоқ бўлиб қолмасликлари учун сизга боғлиқ бўлган барчасини амалга оширинг", - деб ёзган Захарова ўзининг Facebook даги аккаунтида.Шунингдек, РИА Новости билан суҳбатда Москва шаҳридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Ольга Ярославская "болаларни сиёсий ўйинларга жалб қилинишига" қарши чиқди.Шу билан бирга, Роспотребнадзорда Москвада шанба куни ўтказиладиган санкцияланмаган акциядан сўнг 10-12 кун ўтиб коронавирус билан беморланиш ҳолатлари ортишидан хавфсирашмоқда."Оммавий тадбир шунга олиб келиши мумкинки, орадан 10-12 кун ўтиб биз шаҳарда касалликлар сони кескин ортганига гувоҳ бўламиз, бу бизни эндигина воз кечган чеклов чораларини қайта жорий этишга мажбур қилади", - деди пойтахт Роспотребнадзор бошқармаси раҳбари Елена Aндреева.Aввалроқ РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремл интернетдаги 23 январ кунга белгиланган келишилмаган митингларда қатнашишга чақириқларни ва боз устига унга ёшларни ва болалар жалб этилишини йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблашини маълум қилган эди.Шунингдек, Песков, сал аввал Кремль бу ҳолат борасида чет элдан янграётган танқидларга қулоқ солмаслигини айтганди.Сал аввал блогер Алексей Навальныйнинг тарафдорлари интернетда 23 январ куни Навальныйни қўллаб-қувватлаш учун санкцияланмаган акцияларни ўтказиш бўйича чақириқларни тарқатдилар. Бош прокуратура хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари профилактика чораларини қабул қилишга шайланган, агар асос бўлган тақдирда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортишади.Эслатиб ўтамиз, Aлексей Навалний 17 январ куни Москванинг Шереметьево аэропортида ГФР қайтганидан сўнг ҳибсга олинган.У Германияда тахминларга кўра заҳарланишдан даволанган. Суд қарори бўйича Навальный 30 кунга ҳибсга олинган ва "Матросская тишина" СИЗОсига олиб борилган.
https://sputniknews.uz/20210122/Evroparlament-Navalniy-tufayli-Rossiyaga-arshi-rezolyutsiyani-abul-ildi-15841045.html
https://sputniknews.uz/20201217/Bemor-ASh-makhsus-khizmatlari-kmagidan-foydalanadi--Putin-Navalnyy-aida-15620492.html
https://sputniknews.uz/20201005/Navalniy-kimning-loyiasi-va-uni-Rossiyada-nima-kutmoda-15118868.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/280/49/2804945_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_d1e5ee018db0c081a4141edc6ee26dc4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Россия ҳукумати 23 январдаги санкцияланмаган акцияларда иштирок этишдан тийилишга чақирди
08:52 23.01.2021 (янгиланди: 09:13 23.01.2021) Келишилмаган тадбирни ўтказишга уринишлар жамоат тартибига таҳдид сифатида баҳоланади ва дарҳол бостирилади, деб айтди Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия шаҳарлари ва ИИВ органлари санкцияланмаган норозилик акцияларида иштирок учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди.
Хусусан, Москва мэри Сергей Собянин шанба куни санкцияланмаган акциянинг ўтказилишини ноқонуний деб билишини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 23 январ куни пойтахтда қонун ижросини таъминлайди.
У шунингдек, ташкилотчиларга ва санкцияланмаган акцияларда иштирок этишни режалаштираётганларга мурожаат қилиб, тадбирда иштирок этишдан тийилишни сўради.
"Огоҳлантиришим лозимки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шаҳарда керакли тартибни таъминлайдилар", - деди мэр "Россия 1" телеканали эфирида.
Москва раҳбари бу тадбирларга болаларни жалб қилишга уринишларни орсизлик, деб атаб, ота-оналардан эътиборли бўлишни сўради.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захаровага кўра, "болаларни сиёсий баталияларга, бошқа вариантлар иш бермай қолганда жалб қилишади".
"Сизнинг фарзандларингиз ушбу дўзахий постановкада ўйинчоқ бўлиб қолмасликлари учун сизга боғлиқ бўлган барчасини амалга оширинг", - деб ёзган Захарова ўзининг Facebook даги аккаунтида.
Шунингдек, РИА Новости билан суҳбатда Москва шаҳридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Ольга Ярославская "болаларни сиёсий ўйинларга жалб қилинишига" қарши чиқди.
Шу билан бирга, Роспотребнадзорда Москвада шанба куни ўтказиладиган санкцияланмаган акциядан сўнг 10-12 кун ўтиб коронавирус билан беморланиш ҳолатлари ортишидан хавфсирашмоқда.
"Оммавий тадбир шунга олиб келиши мумкинки, орадан 10-12 кун ўтиб биз шаҳарда касалликлар сони кескин ортганига гувоҳ бўламиз, бу бизни эндигина воз кечган чеклов чораларини қайта жорий этишга мажбур қилади", - деди пойтахт Роспотребнадзор бошқармаси раҳбари Елена Aндреева.
Aввалроқ РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремл интернетдаги 23 январ кунга белгиланган келишилмаган митингларда қатнашишга чақириқларни ва боз устига унга ёшларни ва болалар жалб этилишини йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблашини маълум қилган эди.
Шунингдек, Песков, сал аввал Кремль бу ҳолат борасида чет элдан янграётган танқидларга қулоқ солмаслигини айтганди.
Сал аввал блогер Алексей Навальныйнинг тарафдорлари интернетда 23 январ куни Навальныйни қўллаб-қувватлаш учун санкцияланмаган акцияларни ўтказиш бўйича чақириқларни тарқатдилар. Бош прокуратура хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари профилактика чораларини қабул қилишга шайланган, агар асос бўлган тақдирда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортишади.
Эслатиб ўтамиз, Aлексей Навалний 17 январ куни Москванинг Шереметьево аэропортида ГФР қайтганидан сўнг ҳибсга олинган.
У Германияда тахминларга кўра заҳарланишдан даволанган. Суд қарори бўйича Навальный 30 кунга ҳибсга олинган ва "Матросская тишина" СИЗОсига олиб борилган.