https://sputniknews.uz/20210122/zbekistonda-fuarolarni-Moskvaga-ishga-zhalb-ilish-faol-olib-borilmoda-15840644.html
Ўзбекистонда фуқароларни Москвага ишга жалб қилиш фаол олиб борилмоқда
Ўзбекистонда фуқароларни Москвага ишга жалб қилиш фаол олиб борилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Январ охирига қадар 4000 мингга яқин кишини ишга қабул қилиш режалаштирилган, айни дамда 500 киши суҳбатдан ўтган. 22.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-22T10:59+0500
2021-01-22T10:59+0500
2021-01-22T11:39+0500
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/683/07/6830773_0:0:3422:1934_1920x0_80_0_0_789789a5f710306584dcaa94b00003a3.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Шу кунларда Россия қурилиш компаниялари Ўзбекистонда фуқароларни Москва ва Москва вилоятида ишга жалб қилиш билан фаол шуғулланмоқда. Россиянинг йирик қурилиш компаниялари январ ойининг охирига қадар 4 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари билан шартнома тузишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.Хусусан, "ПИК-Индустрия" ва "ТехСтрой" компанияси вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари билан биргаликда Москве ва Москва вилоятининг қурилиш объектларида ишлаш учун мутахассисларни жалб қилмоқда. Айни дамда 500 киши суҳбатдан ўтган, ой охиригача 4 минг киши билан шартнома тузиш режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари Москва қурилиш объектларида ишчи кучи етишмаётгани туфайли ишлар тўхтаб қолгани ҳақида Россия расмийлари бир неча бор айтиб ўтишган эди. Айни дамда Ўзбекистон ва Тожикистондан керакли мутахассисликка эга бўлган ишчиларни ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш кампанияси бошлаб юборилган. Маълум бўлишича қурилиш компаниялари 14 мингга яқин ишчи ёллашни режалаштирган. Уларга асосан монтажчи-сантехниклар, электропайвандчилар, электромонтажчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон қуювчилар ва бошқа қурилиш мутахассислари керак. Номзодлар билан суҳбат Фарғона, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидаги бандлик марказларида ўтказилмоқда. Номзодлар ёши 21-50 орасида бўлиши, рус тилини билиши ва камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши талаб қилинади. Ишга қабул қилинганларга 60-100 минг атрофида маош, ётоқхона, махсус кийим-кечак билан таъминланади.
https://sputniknews.uz/20210115/Rossiyaning-yirik-urilish-kompaniyalari-uruvchilarni-ishga-taklif-ilmoda-15792014.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/683/07/6830773_80:0:3338:2047_1920x0_80_0_0_fbe962803b679aa68ebd74fa7fdf9235.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция
Ўзбекистонда фуқароларни Москвага ишга жалб қилиш фаол олиб борилмоқда
10:59 22.01.2021 (янгиланди: 11:39 22.01.2021) Январ охирига қадар 4000 мингга яқин кишини ишга қабул қилиш режалаштирилган, айни дамда 500 киши суҳбатдан ўтган.
ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Шу кунларда Россия қурилиш компаниялари Ўзбекистонда фуқароларни Москва ва Москва вилоятида ишга жалб қилиш билан фаол шуғулланмоқда.
Россиянинг йирик қурилиш компаниялари январ ойининг охирига қадар 4 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари билан шартнома тузишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Хусусан, "ПИК-Индустрия" ва "ТехСтрой" компанияси вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари билан биргаликда Москве ва Москва вилоятининг қурилиш объектларида ишлаш учун мутахассисларни жалб қилмоқда. Айни дамда 500 киши суҳбатдан ўтган, ой охиригача 4 минг киши билан шартнома тузиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари Москва қурилиш объектларида ишчи кучи етишмаётгани туфайли ишлар тўхтаб қолгани ҳақида Россия расмийлари бир неча бор айтиб ўтишган эди. Айни дамда Ўзбекистон ва Тожикистондан керакли мутахассисликка эга бўлган ишчиларни ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш кампанияси бошлаб юборилган.
Маълум бўлишича қурилиш компаниялари 14 мингга яқин ишчи ёллашни режалаштирган. Уларга асосан монтажчи-сантехниклар, электропайвандчилар, электромонтажчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон қуювчилар ва бошқа қурилиш мутахассислари керак.
Номзодлар билан суҳбат Фарғона, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидаги бандлик марказларида ўтказилмоқда. Номзодлар ёши 21-50 орасида бўлиши, рус тилини билиши ва камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши талаб қилинади. Ишга қабул қилинганларга 60-100 минг атрофида маош, ётоқхона, махсус кийим-кечак билан таъминланади.