https://sputniknews.uz/20210122/Zhaparov-tanid-tufayli-kortezh-va-zifatdan-voz-kechdi-inauguratsiya-kamtarona-tkaziladi-15845704.html
Жапаров кортеж ва зиёфатдан воз кечди - инаугурация камтарона ўтказилади
Жапаров кортеж ва зиёфатдан воз кечди - инаугурация камтарона ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди. 22.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-22T17:19+0500
2021-01-22T17:19+0500
2021-04-07T18:51+0500
дунёда
қирғизистон
бишкек
садир жапаров
инаугурация
интернет
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0e/15181860_0:0:1508:853_1920x0_80_0_0_2a464d6c59b4ad57c4cea6941fbe63e8.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қирғизистон сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилди.21 январь куни пойтахтининг марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди: мамлакат раҳбарининг махсус автокарвони ўтиши учун репетиция ўтказилди.Sputnik Қирғизистон ёзишича, тадбирга 10 миллион қирғиз сўмини сарфлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда йўлларнинг ёпилиши, маросим харажатларини танқид қилишди.Бугун Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.Унга кўра, ҳозирда ҳукумат бюджет маблағларини халқ ва уларнинг эҳтиёжлари учун ишлатишга қаратиши керак. Инаугурация ташкилий қўмитаси тадбир учун янги сценарий тузиши керак.Инаугурация 28 январь куни Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.
https://sputniknews.uz/20210113/Qamokhonadan-prezidentlikka-Sadir-Zhaparovga-khshagan-etakchilar-kp-blganmi-15776987.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0e/15181860_0:0:1508:947_1920x0_80_0_0_a938a3003861043b7306c542de362b4f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, бишкек, садир жапаров, инаугурация, интернет, сайловлар
дунёда, қирғизистон, бишкек, садир жапаров, инаугурация, интернет, сайловлар
Жапаров кортеж ва зиёфатдан воз кечди - инаугурация камтарона ўтказилади
17:19 22.01.2021 (янгиланди: 18:51 07.04.2021) Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қирғизистон сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилди.
21 январь куни пойтахтининг марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди: мамлакат раҳбарининг махсус автокарвони ўтиши учун репетиция ўтказилди.
Sputnik Қирғизистон ёзишича, тадбирга 10 миллион қирғиз сўмини сарфлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда йўлларнинг ёпилиши, маросим харажатларини танқид қилишди.
Бугун Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.
"Мен катта миқдордаги молиявий харажатларни келтириб чиқарадиган махсус кортежи, зиёфат ва бошқа ташкилий тадбирлардан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилдим. Президентлик лавозимига киришиш учун фақат қонунда белгиланган мажбурий тартибларни ҳисобга олиб, амалга оширилади", - деди Жапаров.
Унга кўра, ҳозирда ҳукумат бюджет маблағларини халқ ва уларнинг эҳтиёжлари учун ишлатишга қаратиши керак. Инаугурация ташкилий қўмитаси тадбир учун янги сценарий тузиши керак.
Инаугурация 28 январь куни Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.