Янги бургут: Умар Нурмагомедов қозоғистонлик жангчини “ухлатиб қўйди” – видео

Oбуна бўлиш
Россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов Абу-Дабида ўтказилган UFC'даги дебют жангида қозоғистонлик жангчи Сергей Морозов устидан ғалаба қозонди.
У қозоғистонлик жангчини орқасидан бўғиш усули билан "ухлатиб қўйди". Жанг 2-раундда якунланди.
Жангдан сўнг, Умар Ҳабиб ҳам UFCдаги илк ғалабасини худди шу усул билан қўлга киритганини эслади.
"Мен бахтлиман. Тўққиз йил олдин бу йигит (Ҳабиб) ушбу рингга чиққан эди ва биринчи жангини худди шу тарзда якунига етказди. Мен шу усулни такрорлаганимдан жуда хурсандман", - деди спортчи.
Янгиликлар лентаси
0