Мирзиёев Бухоронинг жанубий туманларини вертолётда кўздан кечирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в Алатском районе Бухарской области
Шавкат Мирзиёев в Алатском районе Бухарской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида таъмирланган уй ва инфратузилма объектларини кўздан кечирди ҳамда маҳаллий аҳоли билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
Президент ташрифи Олот тумандан бошлангани бежиз эмас. Ўтган йилнинг 27 апрел кунида Бухоро вилоятига Жанубдан кучли шамол кириб келиши оқибатида уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етганди.
Ўтган давр мобайнида Олот ва қўшни туманларда Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланди, 1000дан  ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланди.
Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди ва айни дамда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон президентининг 2021 йилда ҳудудлар иқтисодиий ривожланиши билан танишишга қаратилган биринчи ташрифдир.
Янгиликлар лентаси
0