https://sputniknews.uz/20210121/Kamilov-Osi-davlatlarini-koronavirus-pandemiyasidan-sng-turizmni-rabatlantirishga-chairdi-15839962.html
Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди
Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 21.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-21T23:05+0500
2021-01-21T23:05+0500
2021-01-21T23:05+0500
туризм
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/17/15461564_0:0:2923:1645_1920x0_80_0_0_8b944c465e36de6f55d48bcc866e139d.jpg
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.
https://sputniknews.uz/20210109/Pandemiya-davridagi-turizm-Abduakimov-2021-yil-byicha-rezhalarni-malum-ildi-15748610.html
https://sputniknews.uz/20210121/EOII-ichida-transport-atnovi-achon-tlaonli-tiklanadi---Malkina-izoi-15839920.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/17/15461564_68:0:2799:2048_1920x0_80_0_0_3c0cc62b0b1f0307465249e3977191cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, сиёсат
Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.
Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.
Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.