Трамп америкаликлар билан хайрлашди

© AFP 2023 / POOLДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатчи ўз нутқида "у ҳеч қандай янги урушларни бошламаган ўн йилликнинг биринчи президенти бўлганини" таъкидлаб ўтган.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Дональд Трамп президент постида хайрлашув мурожаати билан чиқиш қилди, унинг нутқидан иқтибосларни Оқ уй келтириб ўтган.
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Дональд Трампга иккинчи марта импичмент эълон қилинди – бу АҚШ тарихидаги илк ҳолат
Трампнинг сўзларига кўра, давлат раҳбари сифатида у "Америкада ҳукумат халқ олдида жавоб беради деган муқаддас ғояни" тасдиқлаган.
"Биз амалга ошириш учун келган ишларни, ва ҳатто ундан сал кўпроғини амалга оширдик", - деб айтган у.
Сиёсатчи, шунингдек, "у ҳеч қандай янги урушларни бошламаган ўн йилликнинг биринчи президенти бўлганини" таъкидлаб ўтган.
Трам фикрича, унинг администрацияси АҚШ "қудратини ва американинг хориждаги етакчилигини тиклаган".
"Биз (бошқа давлатлар билан - таҳр.) иттифоқимизга янги ҳаёт бахш этдик ва Хитойга қарши аввалгидан ҳам кучлироқ қарши чиқиш учун бошқа дунё мамлакатларини бирлаштирдик", - дейилади мурожаат матнида.
Участники акции протеста сторонников действующего президента США Дональда Трампа у здания конгресса в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ҳар доим зўравонлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган – Володин
Трамп фикрича, Штатлар дуч келган энг катта хавф - бу давлатнинг ўзига ва миллий улуғворлигига бўлган ишончнинг йўқотилишидир.
"Америка — бу биз уларга қарши бўлганлардан яширишимиз ва ҳимоя қилишимиз керак бўлган қўрқоқ одамларга эга камтар давлат эмас", - деб қўшимча қилган Трамп.
Трамп Жо Байден янги администрациясининг мамлакат хавфсизлиги ва гуллаб-яшнашини таъминлашда муваффақиятга эришиши учун дуодалигини маълум қилган. Шу билан бирга, у ўзининг сиёсий ҳаракати энди бошланганини қайд этиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, янги сайланган президент Жо Байден инаугурацияси бугун, 20 январ куни ўтказилиши режалаштирган.
Янгиликлар лентаси
0