https://sputniknews.uz/20210119/iriziston-Pfizer-vaktsinasidan-voz-kechadi-15819828.html
Қирғизистон Pfizer вакцинасидан воз кечади
Қирғизистон Pfizer вакцинасидан воз кечади
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Pfizer компанияси вакцинасидан уни сақлаш учун жиҳозлари бўлмаганлиги сабаб воз кечади. Бу вакцинани -70 градус ҳароратда сақлаш керак. 19.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-19T16:19+0500
2021-01-19T16:19+0500
2021-01-19T17:58+0500
дунёда
қирғизистон
вакцина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/13/15820591_0:157:3085:1892_1920x0_80_0_0_cb4b0c71d6ff6bb89394ee0f5ded6a96.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қирғизистон техник сабабларга кўра Pfizer компанияси вакцинасидан воз кечади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев маълум қилди.“Бизга -70 градус ҳароратда сақланиши керак бўлган Американинг Pfizer вакцинаси таклиф қилинди. Бизга бир миллиондан зиёд дозани бепул тақдим этишмоқчи бўлишди. Уни олиб келиш, сақлаш ва аҳолини эмлаш учун бизга махсус совутгичлар лозим. Бироқ бизда бундай совутгичлар йўқ”, - деди у “Биринчи радио”га берган интервьюсида.Вазирнинг сўзларига кўра, Pfizer вакцинасини сақлаш учун республика 2 миллион долларга жиҳоз сотиб олиши керак бўларди.Бейшеналиев Қирғизистон ҳозирда Россия ҳукумати билан мамлакатга “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказаётганини қўшимча қилди. “Спутник V”ни минус 2 даражадан минус 18 даражагача бўлган ҳароратда сақлаш мумкин ва мамлакат зарурий жиҳозларга эга.Қирғизистонда жами 83 268 киши коронавирус билан касалланган. Шулардан 79 249 нафари тузалиб кетган. 1390 бемор коронавирусдан вафот этган.“Спутник V” Марказий ОсиёдаРоссиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси намуналарини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келган эди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг маълум қилишича, мамлакатда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, уни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.Қозоғистон мамлакатда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва у билан 1 февралдан, режалаштирилган муддатдан олдинроқ аҳолини эмлашни бошламоқчи.Туркманистон “Спутник V” вакцинасини Марказий Осиёда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказди.19 январь куни Тожикистонга россиялик ҳарбийлар учун мўлжалланган “Спутник V” вакцинасининг 1100 та дозаси келтирилди.“Спутник V” вакцинаси Гамалея эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Препарат инсоннинг аденовирус векторли платформасига асосланган бўлиб, унинг муҳим афзалликлари - хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли салбий оқибатларнинг йўқлиги. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ўтказилган тадқиқотда якуний назорат нуқтасида маълумотларни таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг самарадорлиги 91,4 фоизни, оғир ҳолатларда эса 100 фоизни кўрсатди.
https://sputniknews.uz/20210118/Le-Monde-EI-Pfizer-vaktsinasini-bosim-ostida-maulladi-buning-dalili-bor-15807597.html
https://sputniknews.uz/20210113/Putin-Rossiyaning-koronavirusga-arshi-vaktsinasini-dundagi-eng-yakhshi-preparat-deb-atadi-15780360.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/13/15820591_177:0:2908:2048_1920x0_80_0_0_cc6e1e99a5de7c3081afc3b20e27643f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, вакцина
дунёда, қирғизистон, вакцина
Қирғизистон Pfizer вакцинасидан воз кечади
16:19 19.01.2021 (янгиланди: 17:58 19.01.2021) Қирғизистон Pfizer компанияси вакцинасидан уни сақлаш учун жиҳозлари бўлмаганлиги сабаб воз кечади. Бу вакцинани -70 градус ҳароратда сақлаш керак.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қирғизистон техник сабабларга кўра Pfizer компанияси вакцинасидан воз кечади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев маълум қилди.
“Бизга -70 градус ҳароратда сақланиши керак бўлган Американинг Pfizer вакцинаси таклиф қилинди. Бизга бир миллиондан зиёд дозани бепул тақдим этишмоқчи бўлишди. Уни олиб келиш, сақлаш ва аҳолини эмлаш учун бизга махсус совутгичлар лозим. Бироқ бизда бундай совутгичлар йўқ”, - деди у “Биринчи радио”га берган
интервьюсида.Вазирнинг сўзларига кўра, Pfizer вакцинасини сақлаш учун республика 2 миллион долларга жиҳоз сотиб олиши керак бўларди.
Бейшеналиев Қирғизистон ҳозирда Россия ҳукумати билан мамлакатга “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказаётганини қўшимча қилди. “Спутник V”ни минус 2 даражадан минус 18 даражагача бўлган ҳароратда сақлаш мумкин ва мамлакат зарурий жиҳозларга эга.
Қирғизистонда жами 83 268 киши коронавирус билан касалланган. Шулардан 79 249 нафари тузалиб кетган. 1390 бемор коронавирусдан вафот этган.
“Спутник V” Марказий Осиёда
Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси намуналарини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан
олиб келган эди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг
маълум қилишича, мамлакатда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, уни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Қозоғистон мамлакатда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни
йўлга қўйган ва у билан 1 февралдан, режалаштирилган муддатдан олдинроқ аҳолини
эмлашни бошламоқчи.Туркманистон “Спутник V” вакцинасини Марказий Осиёда биринчи бўлиб
рўйхатдан ўтказди.19 январь куни Тожикистонга россиялик ҳарбийлар учун мўлжалланган “Спутник V” вакцинасининг 1100 та дозаси
келтирилди.“Спутник V” вакцинаси Гамалея эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Препарат инсоннинг аденовирус векторли платформасига асосланган бўлиб, унинг муҳим афзалликлари - хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли салбий оқибатларнинг йўқлиги. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ўтказилган тадқиқотда якуний назорат нуқтасида маълумотларни таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг самарадорлиги 91,4 фоизни, оғир ҳолатларда эса 100 фоизни кўрсатди.