https://sputniknews.uz/20210118/Olimlar-narkobaron-Pablo-Eskobarning-begemotlari-khavfi-aida-ogolantirmoda-15811151.html
Олимлар наркобарон Пабло Эскобарнинг бегемотлари хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда
Олимлар наркобарон Пабло Эскобарнинг бегемотлари хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Колумбиялик эколоклари таъкидлашича, Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда. 18.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-18T15:06+0500
2021-01-18T15:06+0500
2021-01-18T16:00+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1448/64/14486452_0:0:3072:1739_1920x0_80_0_0_10481e149f6bed3130454f9718935466.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Наркобарон Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" тез кўпайиши мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда, деб айтишди колумбиялик олимлар Telegraph билан ўтказилган суҳбатда.1980-йилларда Пабло Эскобар Африка жониворларини ўз ҳайвонот боғига ноқонуний тарзда Колумбияга олиб келганди. Эскобар вафотидан сўнг, ҳукумат унинг уй-жойини назорат остига олди, ҳайвонларнинг аксарияти олиб кетилди, аммо тўрт дона бегемот сув ҳавзасида қолди. Ўшандан бери уларнинг авлодлари Магдалена дарёси ҳавзаси бўйлаб тарқалиб кетишди.Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозирда Колумбияда 80 дан 100 гача бегемот яшайди, аммо 2040 йилга келиб уларнинг сони бир ярим мингга кўпайиши мумкин, шундан кейин уларни кўпайишини назорат қилиш имконсиз, атроф-муҳитга таъсирини эса қайтариб бўлмайди.Африкада бегемотлар кўпайиши қурғоқчилик ва йиртқич жониворлар ови даврлари билан чекланиб турилади, дейилган Biological Conservation журналида чоп этилган тадқиқотда. Аммо Магдалена ҳавзасида африкалик ҳайвонларнинг табиий душмани бўлмаган ва қуруқ даврлар унчалик узоқ эмас, бу уларнинг янада кўпайишига олиб келиши мумкин.Кастелбланко-Мартинес сўзларига кўра, бегемотларнинг ахлати сувдаги фосфатлар ва азотнинг концентрациясини оширишини, паразитлар ва касалликлар маҳаллий фаунага, уй ҳайвонларига ва ҳатто одамларга юқиши мумкин.Бундан ташқари, бегемот одамларга ҳужум қилиши мумкин. Масалан, ўтган йили шундай ҳолат юз берди: бегемот фермерга ҳужум қилиб, оёғидан тишлаб, осмонга улоқтирди. Бунинг оқибатида фермернинг оёқ ва бир нечта қовурғалари синган.Экологлар бир неча йилдан бери бегемотларни стерилизация қилишга уринмоқдалар, аммо бу кўп вақт ва куч сарфлайди, мавжуд ресурслар эса жуда кам.
https://sputniknews.uz/20210112/Timso-sigirni-suv-ostiga-tortib-ketdi-begemotlar-esa-lzhani-olib-yishdi-video-15767383.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1448/64/14486452_0:0:3072:1931_1920x0_80_0_0_ca937429a5f440de7801ff05263df6a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Олимлар наркобарон Пабло Эскобарнинг бегемотлари хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда
15:06 18.01.2021 (янгиланди: 16:00 18.01.2021) Колумбиялик эколоклари таъкидлашича, Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Наркобарон Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" тез кўпайиши мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда, деб айтишди колумбиялик олимлар Telegraph билан ўтказилган суҳбатда.
1980-йилларда Пабло Эскобар Африка жониворларини ўз ҳайвонот боғига ноқонуний тарзда Колумбияга олиб келганди. Эскобар вафотидан сўнг, ҳукумат унинг уй-жойини назорат остига олди, ҳайвонларнинг аксарияти олиб кетилди, аммо тўрт дона бегемот сув ҳавзасида қолди. Ўшандан бери уларнинг авлодлари Магдалена дарёси ҳавзаси бўйлаб тарқалиб кетишди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозирда Колумбияда 80 дан 100 гача бегемот яшайди, аммо 2040 йилга келиб уларнинг сони бир ярим мингга кўпайиши мумкин, шундан кейин уларни кўпайишини назорат қилиш имконсиз, атроф-муҳитга таъсирини эса қайтариб бўлмайди.
"Бегемотга ўқ отиш фикри ҳеч кимга ёқмаяпти, лекин бошқа ҳеч қандай стратегия иш бермаслигини тан олишимиз керак" - деди эколог Натали Кастельбланко-Мартинес.
Африкада бегемотлар кўпайиши қурғоқчилик ва йиртқич жониворлар ови даврлари билан чекланиб турилади, дейилган Biological Conservation журналида чоп этилган тадқиқотда. Аммо Магдалена ҳавзасида африкалик ҳайвонларнинг табиий душмани бўлмаган ва қуруқ даврлар унчалик узоқ эмас, бу уларнинг янада кўпайишига олиб келиши мумкин.
Кастелбланко-Мартинес сўзларига кўра, бегемотларнинг ахлати сувдаги фосфатлар ва азотнинг концентрациясини оширишини, паразитлар ва касалликлар маҳаллий фаунага, уй ҳайвонларига ва ҳатто одамларга юқиши мумкин.
Бундан ташқари, бегемот одамларга ҳужум қилиши мумкин. Масалан, ўтган йили шундай ҳолат юз берди: бегемот фермерга ҳужум қилиб, оёғидан тишлаб, осмонга улоқтирди. Бунинг оқибатида фермернинг оёқ ва бир нечта қовурғалари синган.
Экологлар бир неча йилдан бери бегемотларни стерилизация қилишга уринмоқдалар, аммо бу кўп вақт ва куч сарфлайди, мавжуд ресурслар эса жуда кам.