Камикадзе ва изқувар: Тошкент ИИББ кинология хизматидан фото-репортаж
Камикадзе ва изқувар: Тошкент ИИББ кинология хизматидан фото-репортаж
Sputnik Ўзбекистон
Sputnik мухбирлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология хизматига ташриф буюришди. У ерда тасвирга олинган энг сара суратларни эътиборингизга... 18.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
Sputnik мухбирлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология хизматига ташриф буюришди. У ерда тасвирга олинган энг сара суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.
ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.
Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.