https://sputniknews.uz/20210117/zbekiston-shakhmat-bilan-shuullanuvchilar-sonini-oshiradi-anday-choralar-belgilandi-15801541.html
Ўзбекистон шахмат билан шуғулланувчилар сонини оширади: қандай чоралар белгиланди
Ўзбекистон шахмат билан шуғулланувчилар сонини оширади: қандай чоралар белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев қарори билан Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. 17.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-17T10:02+0500
2021-01-17T10:02+0500
2021-01-17T10:02+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0f/15796801_0:0:3069:1727_1920x0_80_0_0_cafbb8b9b6d0ab54c1c69c458986f72d.jpg
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Бунда 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш назарда тутилган.2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиёти кенгайтирилиб, яна қўшимча 150 та мактаб (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) 10 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 15 тадан мактаб) шахматга ихтисослаштирилади;
тегишли 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини “Жисмоний тарбия” фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш йўлга қўйилади ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатилади;
қолган барча мактабларнинг 2, 3 ва 4-синф ўқувчилари “Жисмоний тарбия” фани доирасида шахматга ўқитилади.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида мактабларда “Шахмат ойлиги” ташкил этилади.2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир, шунингдек, шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири, Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири, Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири, Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” ташкил этилади.Шунингдек, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилди.2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
https://sputniknews.uz/20181203/Ozbek-shaxmati-tarixidagi-birinchi-Butunjaon-shaxmat-olimpiada-oltin-medali-10143939.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0f/15796801_157:0:2888:2048_1920x0_80_0_0_afb7bc98cc565e94c7434963e1e41000.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Ўзбекистон шахмат билан шуғулланувчилар сонини оширади: қандай чоралар белгиланди
Шавкат Мирзиёев қарори билан Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент
қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Бунда 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш назарда тутилган.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
- 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиёти кенгайтирилиб, яна қўшимча 150 та мактаб (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) 10 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 15 тадан мактаб) шахматга ихтисослаштирилади;
- тегишли 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини “Жисмоний тарбия” фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш йўлга қўйилади ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатилади;
- қолган барча мактабларнинг 2, 3 ва 4-синф ўқувчилари “Жисмоний тарбия” фани доирасида шахматга ўқитилади.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида мактабларда “Шахмат ойлиги” ташкил этилади.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир, шунингдек, шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири, Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири, Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири, Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” ташкил этилади.
Шунингдек, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилди.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.