Ўзбекистон ва Тожикистон мунтазам авиа-қатновларни қайта тикламоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишРабота авиадиспетчеров в аэропорту Домодедово
Работа авиадиспетчеров в аэропорту Домодедово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат пойтахтлари - Тошкент ва Душанбе ўртасида рейслар — "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва "Сомон Эйр" авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон Душанбе ва Тошкент ўртасида мунтазам рейсларни амалга оширишга келишди, деб хабар қилди журналистларга Тожикистон фуқаролик авиацияси директори Икром Субхонзода.
Самолет узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон авиа-парвозларни қайта тикламоқда
РИА Новости бу ҳақда хабар бермоқда.
"Давлатларимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиши муносабати билан ва мамлакат ҳукумати қарорига асосан Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика штаби Душанбе ва Тошкент ўртасида мунтазам парвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Энди иккала томон ҳам парвозларни бошлашга тайёр, ва чипталар тез орада эркин савдога чиқарилади", - деди у.
Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, иккала давлат пойтахтлари ўртасида рейслар "Сомон Эйр" ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
Аниқлик киритилишича, авиакомпанияларнинг ҳар бири ҳафтасига биттадан рейсни амалга оширади: чоршанба кунлари — "Ўзбекистон ҳаво йўллари", жума кунлари эса — "Сомон Эйр".
Субхонзода шунингдек, Тожикистондан Ўзбекистонга ёки аксинча йўл олган фуқаролар мажбурий тартибда барча эҳтиёт чораларини кўришлари кераклигини таъкидлади. Йўловчилар ўзлари билан "COVID-19"га "ПЦР SARS-COV-2" услубида тест топширилгани тўғрисидаги, олинганига 72 соатдан кўп бўлмаган амалдаги маълумотномага эга бўлишлари шарт.
Янгиликлар лентаси
0