https://sputniknews.uz/20210115/FVV-Tozhikistondagi-ayroum-suv-ombori-buzilgani-aidagi-khabarlarni-rad-etdi-15791517.html
Тожикистондаги Қайроққум сув омбори бузилмаган - ФВВ
Тожикистондаги Қайроққум сув омбори бузилмаган - ФВВ
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, Тожикистондаги фавқулодда вазиятларга масъул идорадан олинган аниқ маълумотларга кўра, Қайроққум сув омбори бузилмаган ва нормал ҳолатда... 15.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-15T09:46+0500
2021-01-15T09:46+0500
2021-01-15T09:53+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0f/15791397_0:78:3030:1790_1920x0_80_0_0_038921fc96a5919925112c482e35d2fb.jpg
ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тожикистонда жойлашган Қайроққум сув омбори бузилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик расмий баёноти идоранинг телеграмдаги саҳифасида жойлаштирилган."2021 йил 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори бузилиб кетганлиги ҳақида маълумот тарқалди. Ушбу маълумот ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас", - дейилади хабарда.Таъкидланишича, Тожикистондаги фавқулодда вазиятларга масъул идорадан олинган аниқ маълумотларга кўра, Қайроққум сув омбори бузилмаган ва нормал ҳолатда ишламоқда.Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақириб қолган.Ўз навбатида ушбу миш-мишларга Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги ҳам расмий муносабат билдирган ва тарқалган хабарларни "ёлғон", дея баҳолаган."Баҳри тожик" сув омборидаги гидроэлектр станцияси директори Файзулла Азизовнинг маълум қилишича, сув омборида ҳеч қандай муаммо йўқ, барча иншоотлар техник соз ҳолатда. Гидроэлектр станциясидаги агрегатлар одатдаги тартибда ишлаб турибди. Барча иншоотларнинг хавфсизлиги назоратга олинган. Сув омбори атрофидаги ҳудудларда яшовчи аҳоли саросимага тушиб, хавфсиз ҳудудларга кўчиб ўтаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам асоссиз", - дейилади Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги баёнотида.
https://sputniknews.uz/20201117/Ekologlar-Tozhikistonning-Sarez-kli-trtta-davlatga-khavf-solmoda-15421789.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0f/15791397_0:0:3030:1905_1920x0_80_0_0_dc344fe6bd1e51b9c9d887fa326a6205.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Тожикистондаги Қайроққум сув омбори бузилмаган - ФВВ
09:46 15.01.2021 (янгиланди: 09:53 15.01.2021) Таъкидланишича, Тожикистондаги фавқулодда вазиятларга масъул идорадан олинган аниқ маълумотларга кўра, Қайроққум сув омбори бузилмаган ва нормал ҳолатда ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тожикистонда жойлашган Қайроққум сув омбори бузилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик расмий баёноти идоранинг телеграмдаги саҳифасида жойлаштирилган.
"2021 йил 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори бузилиб кетганлиги ҳақида маълумот тарқалди. Ушбу маълумот ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Тожикистондаги фавқулодда вазиятларга масъул идорадан олинган аниқ маълумотларга кўра, Қайроққум сув омбори бузилмаган ва нормал ҳолатда ишламоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақириб қолган.
Ўз навбатида ушбу миш-мишларга Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги ҳам расмий муносабат билдирган ва тарқалган хабарларни "ёлғон", дея баҳолаган.
"Баҳри тожик" сув омборидаги гидроэлектр станцияси директори Файзулла Азизовнинг маълум қилишича, сув омборида ҳеч қандай муаммо йўқ, барча иншоотлар техник соз ҳолатда. Гидроэлектр станциясидаги агрегатлар одатдаги тартибда ишлаб турибди. Барча иншоотларнинг хавфсизлиги назоратга олинган. Сув омбори атрофидаги ҳудудларда яшовчи аҳоли саросимага тушиб, хавфсиз ҳудудларга кўчиб ўтаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам асоссиз", - дейилади Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги баёнотида.