Оилали мигрантларни “депорт” қилмаслик таклиф этилди

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат Думасининг назорат ва регламент бўйича қўмитаси томонидан миграция қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳужжат ишлаб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Давлат Думасининг Назорат ва регламент қўмитаси депутати Наталья Костенко томонидан миграция қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳужжат ишлаб чиқилди. Унда айтилишича, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет элликлар депортация қилиш ўрнига Россияда қолдириш зарур.
Посетители в многофункциональном миграционном центре - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантлари онлайн равишда моддий ёрдам олишлари мумкин
Ҳужжат лойиҳасига кўра, агар мигрантлар Россияда яқин қариндошлари - Россия фуқароси билан бирга яшаса, уларни вақтинча яшаш рухсатномаси, яшаш гувоҳномаси бекор қилинмайди ёки Россияга киришга чеклов қўйилмайди.
Ҳозир қонунчиликка асосан агар чет эл фуқароси жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузиш, наркотик моддалар савдоси ёки миграция қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик учун йилига икки ёки ундан ортиқ марта жавобгарликка тортилган бўлса, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинади.
Худди шу сабаблар билан чет эл фуқароси Россияга киритилмаслиги мумкин - маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўнгги қарор кучга кирган кундан бошлаб беш йил давомида кириш тақиқланади. Масалан, чет эл фуқароси яшаш жойини тасдиқловчи йиллик билдиришномани икки марта топшириш муддатини ўтказиб юборса, РВП бекор қилиниши мумкин. Наталья Костенко таклиф қилган қонун лойиҳасида, бу чораларни яқин қариндоши - мамлакатда доимий яшовчи Россия Федерацияси фуқароси бўлган чет эл фуқаросига нисбатан қўлланмаслик таклиф этилган.
Депутат тушунтиришича, бугунги кунда чет эл фуқаросини Россияда яшаш имкониятидан маҳрум қилганда, унинг бу ерда Россия фуқароларидан иборат оиласи борлиги доим ҳам ҳисобга олинмайди. Натижада мигрант Россияда яқин қариндошлари билан яшаш, болаларни тарбиялаш ва уларни боқиш, мамлакатда ишлаш имкониятидан маҳрум бўлади. 
"Агар киши ҳуқуқбузарлиги натижасида давлатга етказилган зарарни қоплаган бўлса, нега у Россияни тарк этиши, унинг оиласи азоб чекиши керак?", - дейди Костенко.
Унинг сўзларига кўра, ушбу масалалар Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан муҳокама қилинган ва улар мигрантга нисбатан оқибатлар ҳар доим ҳам ҳуқуқбузарлик хавфига мос келмаслигини таъкидлаб, ички ишлар органларида бундай вазиятда мос келадиган қарорни қабул қилиш учун етарли воситалар йўқлигига эътибор қаратди.

Қандай ҳуқуқбузарлик қилишига боғлиқ

Давлат Думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Водолацкийнинг фикрига кўра, қонун лойиҳасини диққат билан кўриб чиқиш керак.
У РФда оиласи бўлган бошқа давлат фуқуроларига енгиллик айнан қайси ҳуқуқбузарликлар ҳисобга олиниши муҳимлигини таъкидлади.
"Агар у йўлни нотўғри жойда кесиб ўтиб, жаримага тортилган бўлса, демак, табиийки, уни оиласидан маҳрум қилиш мумкин эмас, аммо у наркотик моддаларни сотган бўлса, демак, унинг мамлакатимизда қиладиган иши йўқ”, - дейди депутат.
Янгиликлар лентаси
0