https://sputniknews.uz/20210113/Samarandda-bir-oila-zaarlanish-sabab-birdaniga-3-nafar-voyaga-etmagan--farzandidan-ayrildi-15772575.html
Самарқандда бир оила заҳарланиш сабаб бирданига 3 нафар фарзандидан айрилди
Самарқандда бир оила заҳарланиш сабаб бирданига 3 нафар фарзандидан айрилди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда бир оиланинг ёппасига ис газидан заҳарланиши туфайли вояга етмаган уч фарзанд нобуд бўлди. Уларнинг энг кичиги 1 йилу 1 ойлик бўлган. 13.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-13T10:49+0500
2021-01-13T10:49+0500
2021-01-13T10:55+0500
ҳодисалар
самарқанд вилояти
ис газидан заҳарланиш
каттақўрғон тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/98/11379809_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_3e978aeb001d8b257854e42c6849107d.jpg
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида бир оиланинг ёппасига ис газидан заҳарланиши туфайли вояга етмаган уч бола нобуд бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.Маълум қилинишича, 12 январь куни 10:00 ларда Каттақўрғон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Д.Жўраев (1986 й.т.), унинг турмуш ўртоғи С.Остонова (1991 й.т.), вояга етмаган фарзандлари С.Пардаев (8 ёш), М.Пардаева (4 ёш) ва Ш.Пардаевалар (1 йилу бир ойлик) яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан яқин қариндошлари томонидан топилган.Вояга етмаган С.Пардаев, М.Пардаева ва Ш.Пардаевалар ҳодиса жойида вафот этишган.Суд тиббиёт экспертизасининг бирламчи маълумотида, вояга етмаган С.Пардаев, М.Пардаева ва Ш.Пардаеваларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш натижасида юзага келганлиги кўрсатилган.Эр-хотинларга ис газидан заҳарланиш ташхиси билан зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20201219/arshida-13-nafar-smir-is-gazidan-zaarlandi-15632657.html
каттақўрғон тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/98/11379809_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_154fd9aa07d655fd6dc9555bd122c840.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , самарқанд вилояти, ис газидан заҳарланиш, каттақўрғон тумани
ҳодисалар , самарқанд вилояти, ис газидан заҳарланиш, каттақўрғон тумани
Самарқандда бир оила заҳарланиш сабаб бирданига 3 нафар фарзандидан айрилди
10:49 13.01.2021 (янгиланди: 10:55 13.01.2021) Самарқандда бир оиланинг ёппасига ис газидан заҳарланиши туфайли вояга етмаган уч фарзанд нобуд бўлди. Уларнинг энг кичиги 1 йилу 1 ойлик бўлган.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида бир оиланинг ёппасига ис газидан заҳарланиши туфайли вояга етмаган уч бола нобуд бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Маълум қилинишича, 12 январь куни 10:00 ларда Каттақўрғон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Д.Жўраев (1986 й.т.), унинг турмуш ўртоғи С.Остонова (1991 й.т.), вояга етмаган фарзандлари С.Пардаев (8 ёш), М.Пардаева (4 ёш) ва Ш.Пардаевалар (1 йилу бир ойлик) яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан яқин қариндошлари томонидан топилган.
Вояга етмаган С.Пардаев, М.Пардаева ва Ш.Пардаевалар ҳодиса жойида вафот этишган.
Суд тиббиёт экспертизасининг бирламчи маълумотида, вояга етмаган С.Пардаев, М.Пардаева ва Ш.Пардаеваларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш натижасида юзага келганлиги кўрсатилган.
Эр-хотинларга ис газидан заҳарланиш ташхиси билан зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.