https://sputniknews.uz/20210113/Prokurorlarning-barcha-itisodiy-sud-mazhlislarida-ishtirok-etish-uui-bekor-ilindi-15772294.html
Прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди
Прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди. Эндиликда прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг... 13.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-13T10:03+0500
2021-01-13T10:03+0500
2021-04-08T14:21+0500
жамият
прокуратура
бош прокуратура
суд
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1178/80/11788078_8:0:1274:712_1920x0_80_0_0_0108515822824626dfaa650dcb8b8fee.jpg
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.Қонун билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.Киритилган ўзгартиришларга кўра, ишларни назорат тартибида кўриш инстанцияси тугатилди.Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларнинг иқтисодий судларга тааллуққли эканлиги белгиланди.Ишлар инвестициявий низо бўйича йирик инвесторнинг, рақобатга оид иш бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра Олий суд томонидан кўрилади.Бизнес омбудсманга ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқи берилди.Бундан ташқари, Олий суд судьяси кассация шикояти бўйича иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли эканлиги белгиланди.Назорат инстанцияси бекор бўлган бўлсада, кассация тартибида кўрилган иш такроран кўрилиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20200724/zbekistonda-sud-tizimi-zhiddiy-islo-ilinadi--prezident-farmoni-14619722.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1178/80/11788078_166:0:1115:712_1920x0_80_0_0_78ba22ebd9df6577ffb922ed265caf54.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, прокуратура, бош прокуратура, суд, ўзбекистон
жамият, прокуратура, бош прокуратура, суд, ўзбекистон
Прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди
10:03 13.01.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) Прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди. Эндиликда прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг даъво аризаси билан қўзғатилган ишлардагина иштирок этиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
қонун президент томонидан имзоланди.
Қонун билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, ишларни назорат тартибида кўриш инстанцияси тугатилди.
Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларнинг иқтисодий судларга тааллуққли эканлиги белгиланди.
Ишлар инвестициявий низо бўйича йирик инвесторнинг, рақобатга оид иш бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра Олий суд томонидан кўрилади.
Прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди. Эндиликда прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг даъво аризаси билан қўзғатилган ишлардагина иштирок этиши мумкин.
Бизнес омбудсманга ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари, Олий суд судьяси кассация шикояти бўйича иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли эканлиги белгиланди.
Назорат инстанцияси бекор бўлган бўлсада, кассация тартибида кўрилган иш такроран кўрилиши мумкин.