Никоҳ учун ариза берганларга оила қадриятлари бепул ўқитилади

© PixabayМолодожены, архивное фото
Молодожены, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бўлажак келин-куёвлар оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ва бошқа соҳаларда билимларини ошириш учун ўқитилади.
ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Яқин келажакда 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар учун 16 соатлик дастур Оила қадриятлари бепул ўқитилади, деб хабар қилди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова АОКАдаги матбуот анжуманида.
«Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.
Марказлар очишдан асосий мақсад — никоҳланувчи фуқаролар онгига миллий қадриятлар руҳини сингдириб бориш, уларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича билимларини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.
Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар 16 соатлик ўқув дастури асосида бепул ўқитилади.
Тўй либосидаги қиз - Sputnik Ўзбекистон
Нукусда келин-куёвлар учун махсус қоидалар жорий этилди
Шунингдек, ўттиз ёшдан ошган никоҳланувчи, муқаддам никоҳ тузган шахслар, ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар аъзолари ҳам алоҳида дастур асосида марказларда ихтиёрий ўқишлари мумкин. Ўқув машғулотларида тўлиқ қатнашган тингловчиларга махсус сертификат берилиши назарда тутилган», - деди Мукаррам Нурматова.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил бошида Ўзбекистонда никоҳ шартномаларини мажбурий қилиш тўғрисида қонун лойиҳаси киритилган эди. Ушбу таклиф жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлган, турли мутахассислар томонидан турлича фирклар билдирилган эди.
Ҳозирча ушбу қонун қабул қилингани йўқ, яъни никоҳ шартномаси тузиш ихтиёрий мақомда қолдирилган. Лекин никоҳ шартномалари тузишни осонлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, никоҳ шартномасини нотариусдан рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи бекор қилинган. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам ўтган йилнинг декабрида қилган чиқишида никоҳ шартномасини кенгроқ тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлади.
Шунга қарамасдан тузилаётган никоҳ шартномалари сони ҳозирча бир неча юздан ошмаяпти. Хусусан, 2019 йилда Ўзбекистонда 219та никоҳ шартномаси тузилган. Ваҳоланки, 2020 йилнинг биринчи ярмида судларга эр-хотин орасида ажралиш, мулк бўлишиш ва бошқа масалалар бўйича 122 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Улардан 78 мингга яқини ажралган. 
Янгиликлар лентаси
0