Tashkent City паркига пуллик кириш тартиби узайтирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЕлка и воздушный шар в Ташкент-сити
Елка и воздушный шар в Ташкент-сити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказидаги парк ҳудудига пуллик кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказидаги парк ҳудудига пуллик кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилди, деб хабар қилди “Дарё” нашри.
Парк Ташкент-Сити - Sputnik Ўзбекистон
Tashkent City боғига кириш вақтинча пуллик бўлди
Марказ дирекциясининг 11 январда тегишли буйруғи имзоланган.
Пуллик кириш тартиби парк фаолиятини сақлаб туриш харажатларини ҳамда боғ инфратузилма ва объектларини 2021 йилги мавсумга тайёрлаш харажатларини молиялаштириш мақсадида узайтирилган, деб баён этилган буйруқда.
Кириш тарифлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Кириш чипталари нархи 5 ёшгача бўлган болаларга — бепул, 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун — 5 минг сўм, 12 ёшдан катталар учун — 10 минг сўм, пенсионерларга — 5 минг сўм (гувоҳнома бўлган тақдирда), ногиронлиги бўлган шахсларга — бепул (гувоҳнома бўлган тақдирда), енгил автомобилда кириш — 20 минг сўм (йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда).
Эслатиб ўтамиз, Tashkent City боғига янги йил арафаси ва янги йил кунларида кириш вақтинчалик пуллик этиб белгиланганди. Дастлабки режага кўра, пуллик кириш тартиби 10 январга қадар давом этиши керак эди. 
Янгиликлар лентаси
0