Қорақалпоғистонда янги қурилаётган тоғ-кон мажмуаси қандай бўлади

Oбуна бўлиш
Бугунги кунга қадар “Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши” лойиҳанинг бир неча босқичлари амалга оширилган.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Австриянинг "Horst Wiesinger Consulting GmbH" компанияси билан ҳамкорликда руда қазиб олиш, ундан бойитилган контсентратни ишлаб чиқариш, грануляция қилиш, табиий газдан фойдаланган ҳолда темир олиш ва ундан пўлат ишлаб чиқариш ҳамда ванадийни ажратиш бўйича лаборатория-тажриба синовларини якунлади.

Бундан ташқари, қазиб олишдан то пўлат маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қадар бўлган жараён учун технологик регламентлар ҳам ишлаб чиқилди. Ушбу техник ҳужжат оптимал технологик жараённинг амалга ошириш тартибини, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини, саноат хавфсизлигини, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига жавоб беради.

Ушбу лойиҳа кўмирсиз технологиядан фойдаланишни назарда тутган, бу эса атроф-муҳитни ифлослантирмаслиги билан ажралиб туради.

Батафсил Sputnik инфографикасида.

Янгиликлар лентаси
0