https://sputniknews.uz/20210112/Keyin-afsuslanib-yurmang-IIV-tiktokerlar-va-ularning-ota-onalarini-ogolantirdi-15766719.html
“Кейин афсусланиб юрманг”: ИИВ тиктокерлар ва уларнинг ота-оналарини огоҳлантирди
“Кейин афсусланиб юрманг”: ИИВ тиктокерлар ва уларнинг ота-оналарини огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
ИИВ ахборот хизмати раҳбари сўнгги вақтларда TikTok᾽да ёшлар ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида турли масхараомуз, одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатларни... 12.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-12T11:55+0500
2021-01-12T11:55+0500
2021-04-08T14:21+0500
жамият
иив
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0c/15766739_0:266:3072:2004_1920x0_80_0_0_f9c4d5485234b7541de6b70c0cdc7533.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов TikTok ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва уларнинг ота-оналарига мурожаат қилиб, уларни огоҳлантирди.TikTokда "шумахерлик" қилган ҳайдовчи жаримага тортилди“Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг TikTok платформасида фуқароларимизни, айниқса, ёшларимизни ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида турли масхараомуз, одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларини кўплаб кузатяпмиз. Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизнинг тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай ахлоқсизликка йўл қўймаймиз. Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг”, - дейди Шоҳрух Ғиёсов.У фуқароларнинг осойишталигини, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш майда безорилик ҳисобланиши ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланишини эслатган.TikTok учун видеога Қуръонни йиртган ўзбекистонлик қўлга олинди“Огоҳлантирамиз, фарзандларингизни назорат қилинг. Ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг”, – дея сўзларига якун ясади Ғиёсов.TikTok юлдузи собиқ эри томонидан онлайн-эфирда ёқиб юборилди
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0c/15766739_0:118:3072:2048_1920x0_80_0_0_6591eb22a257f76ab9fc037476cfa8bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, иив, ўзбекистон
“Кейин афсусланиб юрманг”: ИИВ тиктокерлар ва уларнинг ота-оналарини огоҳлантирди
11:55 12.01.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) ИИВ ахборот хизмати раҳбари сўнгги вақтларда TikTok᾽да ёшлар ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида турли масхараомуз, одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатларни тасвирга олаётгани кўпайганини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов TikTok ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва уларнинг ота-оналарига мурожаат қилиб, уларни
огоҳлантирди. “Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг TikTok платформасида фуқароларимизни, айниқса, ёшларимизни ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида турли масхараомуз, одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларини кўплаб кузатяпмиз. Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизнинг тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай ахлоқсизликка йўл қўймаймиз. Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг”, - дейди Шоҳрух Ғиёсов.
У фуқароларнинг осойишталигини, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш майда безорилик ҳисобланиши ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланишини эслатган.
“Огоҳлантирамиз, фарзандларингизни назорат қилинг. Ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг”, – дея сўзларига якун ясади Ғиёсов.