https://sputniknews.uz/20210111/Zhizzakhda-ishlab-chiariladigan-krossoverlarning-modeli-aida-malumot-berildi-15759194.html
Жиззахда ишлаб чиқариладиган кроссоверларнинг модели ҳақида маълумот берилди
Жиззахда ишлаб чиқариладиган кроссоверларнинг модели ҳақида маълумот берилди
Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда “Dong Feng” кроссовери ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. 11.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-11T13:42+0500
2021-01-11T13:42+0500
2021-01-11T13:55+0500
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15759441_0:310:3073:2047_1920x0_80_0_0_375c19e579d664812f6fa89ec79ca206.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Жиззахда “Dong Feng” кроссовери ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.Улар Хитойнинг йирик “Dong Feng” ва “Changan” автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади.Ушбу автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 2021—2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланган президент қарорида келтирилган.Лойиҳага биноан йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган. Шундан 10,5 миллион доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллари эса ўз маблағлари.Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссовер, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.Ҳокимлик хабарида айни пайтда завод ҳудудида кенг кўламдаги қурилиш ишлари бошлаб юборилгани қўшимча қилинган.
https://sputniknews.uz/20200930/Zhizzakhda-ishlab-chiariladigan-KIA-avtomobillari-narkhi-malum-bldi-15087898.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15759441_0:116:3073:2047_1920x0_80_0_0_8a1dfd357818772d22fc6851f8378561.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод
Жиззахда ишлаб чиқариладиган кроссоверларнинг модели ҳақида маълумот берилди
13:42 11.01.2021 (янгиланди: 13:55 11.01.2021) Жиззахда “Dong Feng” кроссовери ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Жиззахда “Dong Feng” кроссовери ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Улар Хитойнинг йирик “Dong Feng” ва “Changan” автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади.
Ушбу автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 2021—2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланган президент
қарорида келтирилган.
Лойиҳага биноан йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган. Шундан 10,5 миллион доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллари эса ўз маблағлари.
Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссовер, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Ҳокимлик хабарида айни пайтда завод ҳудудида кенг кўламдаги қурилиш ишлари бошлаб юборилгани қўшимча қилинган.